Ақлли бола

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир эр-хотин бор экан. Уларнинг битта-ю битта ўғиллари бор экан.Бир куни хотин оғир касал бўлиб, ўлиб қолибди. Ота-бола жуда қийналиб қолишибди. Охири боланинг отаси уйланибди. Олган хотини жуда ёмон экан, ўгай ўғлини ўтирса — давоми…

Калтакланган домла

Қадим замонда бир камбағал эр-хотин бор экан, уларнинг ёлғиз ўғиллари бор экан.Кунлардан кун ўтиб бола катта бўлгач, уни мактабга ўқишга беришибди. Бола ўқиб юрганида отаси ўлиб қолибди. Бола онасининг тарбиясида юра берибди. Она ўғлининг домласига турли-туман мазали таомлар пишириб юбориб давоми…

Яхшивой билан Ёмонвой

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир шаҳарда, бир кунда икки оилада фарзанд туғилибди. Биринчисининг туғилиши хаво айниган, ёмғир ёққан пайтга тўғри келибди. Шунинг учун унга Ёмонвой деб ном қўйишибди. Иккинчиси эса ёмғир тиниб, ҳаво очилиб, офтоб чиққан вақтда туғилибди. давоми…

Ёқма — пишарсан, қазма — тушарсан

Қадим замонда бир саховатли одам бўлган экан. У одам ҳамиша элга ош-нон улашар ва эл хизматини қилар экан. Дашт-саҳроларга борса, қўй боқишга ёрдам берар, дарёга борса — балиқларга нон-гўшт ташлаб ўтар экан.Унинг бир ўғли бор экан. Отаси ўлиб рўзғор шу давоми…

Устамнинг ҳақи кўп

Ўтган замонда бир темирчи бўлган экан. Дўконига бир қозоқ келиб, ундан:— Темир ўчоқ қанча темирдан ясалади? — деб сўрабди.— Олти пуд темирдан бўлади, — дебди уста.Қозоқ темирчига олти пуд темир келтириб берибди. Уста темирни оловга солавериб озайтирибди. Қозоқ келиб:— Ўчоқ давоми…

Яккадикилтак билан Тўққизтўқалтак

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бир кампирнииг ёлғиз ўғли бор экаи. Унинг оти Яккадикилтак экан. Яна бир кампирнинг тўққизта ўғли бор экан. Уларни Тўққизтўқалтаклар деб чақирар эканлар.Яккадикилтак Тўққизтўқалтаклар ҳам арава ясаб, сотишар экан. Яккадикилтак ёлғиз ўзи тўққизта давоми…

Очкўз бой

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда, бир шаҳри азим четидаги катта бир кўлда жуда кўп балиқлар бор экан. Лекин бу балиқларни тутиб ейиш жуда хавфли экан. Чунки бу балиқлар баъзи кунлари заҳарли, баъзи кунлари заҳарсиз бўлиб қолар экан. давоми…

Ҳар ким қилса, ўзига

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир кампир бор экан. У кампир бўз тўқиб тирикчилик қилар экан. У доим “Ҳар ким қилса, ўзига” деб юрар экан. Ҳатто бўз тўқиб ўтирганда ҳам шу гапни такрорлайверар экан. Қўни-қўшнилари бу кампирни давоми…

Бойнинг ўғли

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир бой ўтган экан. У бойнинг кайф-сафога берилган, эрка бир ўғли бор экан. Отаси қариб, ўладиган вақтида ўғлини ёнига чақирибди-да:— Ёлғиз бола — “ялмоғиз бола” деган эканлар. Сен ҳеч ўнгланмадинг. Тириклигимда сени давоми…

Дўстлар

Бир бор экан, бир йўқ экан, тулки, бақа ва каналар дўст тутинишган экан. Улар сафарга отланишибди. У зоқ йўл юришибди. Йўлда бир тўп буғдой топиб олишибди. Учови ҳам “мен оламан” деб талашиб, жанжаллашиб қолишибди. Шунда кана:— Менда бир таклиф бор, давоми…


Мақолалар мундарижаси