Қалдирғоч

Дунё биринчи марта барпо бўлганда Худо ҳар хил ҳайвонлар ва одамлами яратибди, уларга ейдиган овқатларигача айтиб берибди. У энг кейин илонни яратибди, унга: — Сен ўзинг меҳнат қилиб ўз ризқингни ўзинг топ, — дебди. Лекин илон кўнмабди: — Мен, — давоми…

Икки қарға

Бир бор экан, бир йўқ экан. Бир ўрмонда икки қарға яшар экан. Улар овқат топишга эриниб, ҳийла ўйлашибди. Шунда бир қарға иккинчи бир қарғага: — Мен ҳийла ўйладим, ўша ҳийлани ишлатсак, биз текин овқатланиб ётаверамиз, — дебди. Қарға: — Бир-биримизнинг давоми…

Бўри билан эчки

Бир куни эчки подадан ажралган экан, олдидан оч бўри чиқиб қолибди. — Сени ейман! — дебди бўри. — Мени-я? — дебди эчки. — Ҳа, сени. — Раҳм қил. — Мен жуда очман. Раҳм қилмайман. Сени бир ямлаб ютаман. Эчки: — давоми…

Тулки билан ҳакка

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир тулки бўлган экан. У жуда ҳам айёр болиб, айёрлик билан кун кўрар экан. У бир ҳакка билан тез-тез учрашиб турар, у билан ошна экан. Айёр тулкининг мақсади, нима қилиб бўлса ҳам, давоми…

Тулки, эчки ва хўроз

Бир куни хўроз тулки билан учрашиб қолибди. Улар дўст бўлибдилар. Улар бир уйга келиб, ош қилмоқчи бўлиб турганларида уйга эчки кириб келибди. Улар ош қилишибди. Шу вақт бир нарса дукуллаб қолибди. Хўроз чиқиб қараса, йўлбарс эмиш. Йўлбарс тўппа-тўғри уйга кириб давоми…

Қуён билан кўкёнғоқ

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир қуён яшаган экан. У бир куни кўкёнғоқ тагида хаёл суриб ўтирганда, бирдан бир дона ёнғоқ “тақ” этиб тушибди. Ундан қуён қўрқиб, қочиб қолибди. Йўлда маймунларга учраб қолибди. — Нимага қочяпсан? — давоми…

Хўроз билан тулки

Кечқурун намозшомда бир тулки кетаётса, бир хўроз қўндоқда қўниб турган экан. Тулкининг қорни жуда оч экан. Тулки: — Мен ҳаждан келаётибман. Мени зиёрат қилмайсанми? — дебди. Хўроз қўноқдан тушиши билан тулки таппа босибди. Шунда хўроз қичқириб юборибди. Тулки: — Нега давоми…

Эчки

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир кампир бўлган экан. Унинг бир қизи ва эчкиси бор экан. Кунлардан бир куни кампир қизига: “Болам, эчкини ўтлатиб келгин”, дебди. Қиз хўп дебди-да, эчкини қирга олиб чиқиб, кечгача ўтлатибди. Кечқурун боигач, давоми…

Кийик билан тулки

Тоғдан тоғга сакраб, ўйнаб юрган кийик, чўллаб, сув ахтариб, чопиб пастга тушибди. Кийик югуриб бориб, ўрмон ичига ўзини уриб, бир чуқурликда бўлган булоққа ўзини ташлабди. Кийик чуқурдаги булоқ сувидан қониб-қониб ичибди. Сувни ичиб бўлгач, атрофга қараса, чуқурликда турган эмиш. Ирғиб, давоми…

Тулки билан майна

Бир бор экан, бир йўқ экан, катта ўрмонда ҳайвону жону жониворлар қатори майна ҳам арчага ин қўйиб, тухум қилиб, бола очиб, ана энди мен ҳам она бўлдим, бугун-эрта жўжаларим чиқади, деб қувониб юрибди. Аммо майнанинг қувончи узоққа бормабди, заққумга айлана давоми…


Мақолалар мундарижаси