Зеҳнли қиз

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир чол билан кампирнинг битта-ю битта қизи бор экан. Қизи бўй етиб, совчилар қаторлашиб кела бошлашибди. Қиз ҳеч қайсиларига унамас экан. Бир куни чол билан кампир қизларини дарёнинг нариги томонидаги қишлоқда яшайдиган давоми…

Подшонинг доно қизи

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бўлган экан. Унинг ёмон бир хотини бор экан. Ўзи туғмас экан, подшо бошқа хотин олай деса қўймас экан. Қитмир, бадкирдор экан. Юзи оқ бўлса ҳам ичи қора экан, ундан кўпларнинг давоми…

Доно Зулайҳо

Ўтган замонда Анвархон деган бир подшо бўлар экан, унинг Зулайҳо деган хотини бор экан. У донолик оламининг маликаси, фаросат оламининг қуёши экан.Бир куни қўшни бир подшодан Анвар подшо ҳузурига одамлар келибди. Улар:— Султонимиз сиздан ўттизта тулки, қирқта қизил йўлбарс, саксонта давоми…

Савдогар ва қароқчилар

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир савдогар бор экан. У узоқ сафарга отланибди. Йўлда бир тўда қароқчиларга дуч келибди. Шунда савдогар қароқчилар бошлиғига:— Агар сен менинг уйимга бориб, хотинимда қолдирган бошқа нарсаларни ҳам олиб келсанг, барча шартларингга кўнардим, — давоми…

Яхши аёл — ҳамиша баҳор

Ўтган замонда бир камбағал йигит мардикорчилик билан кун кўрар экан. Қиладиган иши ғишт қуйиш ва усталарга ғишт ташиб бериш экан. Шу меҳнат орқасида овқат ва кийим-бошидан орттириб тўплаган пулига уйланибди. Уй-жой қилиб, хотинини шу меҳнат билан топган пулига боқар экан. давоми…

Ақлли қиз

Бир подшо шикордан қайтаётиб, ташна бўлибди ва бир ҳовли олдига келиб сув сўрабди. Гўзал бир қиз сув олиб чиқибди. Подшо у қизга:— Кимнинг қизисан? — дебди.— Дадамнинг қизиман.— Даданг қаерда?— Ишдалар.Подшо ҳалиги қизнинг уйига совчи юборибди, “Нима деса ҳам бериб, давоми…

Кўрпангга қараб оёқ узат

Жуда қадим замонда, подшоларнинг қаҳру ғазаби ошиб-тошган кезларда бир ғариб она билан қизи кичкинагина ертўлада яшар эканлар. Улар одамларнинг юмушини қилиб кун кўришар экан.Кунлардан бир куни ғарибгина, жулдур кийимли, ётар ери қора ер бўлган бир йигит хоннинг кичкина қизини кўриб, давоми…

Подшо билан икки хотин

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшо бор экан. У биринчи хотинининг устига ўз вазирининг қизини хотинликка олибди. Вазирнинг қизи жуда заҳар экан. У ҳадеганда кундоши билан уришавериб, ҳеч кун бермас экан.Бир куни уларнинг уришиб турганлари устига подшо келиб давоми…

Олти аҳмоқ ва бир тўқмоқ

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда олти аҳмоқ ва бир тўқмоқ яшаган экан.Улар биргалашиб сабзи экишибди. Тўқмоқ аҳмоқлардан:— Сабзининг остини оласизларми ёки устиними? — деб сўрабди.Аҳмоқлар сабзини биринчи марта экаётганлари учун нима дейишни билмай, ўйлаб-ўйлаб:— Устини биз оламиз, давоми…

Хасислик оқибати

Қадим замонда бир хасис бой яшаган экан. Унинг уч ўғли бор экан. Улар ҳам отаси сингари хасис экан. Мол-у дунё топишда ҳар қандай разилликдан қайтмас эканлар.Кунлардан бир куни мол-дунё орттириш, бойликларига бойлик қўшиш мақсадида йўлга чиқишибди. Йўлда кетаётиб бир олтин давоми…


Мақолалар мундарижаси