Чўлоқ бўри

Бир бойнинг уч ўғли бор экан. Бойнинг катта боғи ҳам бор экан. Боғида бир туп чинори бор экан. Бу чинор тилладан экан. Ҳар куни бир барги йўқолиб қолар экан. Бой ғазабланиб, катта ўғлини пойлатибди. Эртасига ўртанчасини пойлатибди. Учинчи куни энг давоми…

Мислабу

Бир бор экан, бир йўқ экан, одамларнинг айтишига қараганда Балх шаҳрида бир золим подшоҳ бор экан. Унинг золимлиги бошқа подшоҳлардан ҳам ўтиб кетган экан. У ўз билганидан қолмас, бировга қулоқ солмас экан. Унинг бир-биридан чиройли тўртта хотини бор экан-у, лекин давоми…

Давлат билан Аҳмад

Бир замонда бир одил подшоҳ ўтган экан. Унинг оти Давлат экан. Давлат подшоҳ мамлакатда адолат билан иш юритишга интилар экан. Баъзан “Қани, мен шунча ишларни қилдим. Фуқароларим менинг тўғримда нималар гаплашар экан?” деб, кечалари шоҳона либосларини ечиб қўйиб, бошқа усти-бош давоми…

Бир хумча олтин

Ўтган замонда бир ақлли чол бор экан. Чолнинг олдинма-кейин туғилган уч ўғли бор экан, ўғилларининг каттаси йигирма ёшда, ўртанчаси ўн саккиз ёшда ва кичкинаси ўн олти ёшда экан. Кунлардан бир кун чол касал бўлибди, касали кундан-кунга оғирлашибди, чолнинг касалига тажрибали давоми…

Мусофирбек

Қадим замонда Урганч томонда Қўлдош деган бир подачи яшар экан. Йил ўн икки ой Қўлдошнинг қиладиган иши ўз қишлоғидаги аҳолининг молини боқиш экан. Қўлдошнинг бир Йўлдош деган ўртоғи бор экан. Унинг қиладиган иши мардикорчилик экан.Қўлдош билан Йўлдош кичкина бир уйчани давоми…

Девбачча

Қадим замонда бир бой бор экан. У бойнинг фарзанди йўқ экан. Бой кўп хотин олибди. Охирида бир хотинидан ўғил кўрибди. Бой борган сари камбағаллашиб қолибди, ўғли эса катта бўлаверибди. У бойнинг жўралари кўп экан, бой дўстларининг туз-намагини кўп еган экан. давоми…

Ялтиллама сопол товоқ

Бир замонда бир подшоҳ бор экан. У подшоҳнинг қирқ хотини бор экан. Аммо ҳеч фарзанди йўқ экан. Бир куни подшоҳ хафа бўлиб: “Менга ҳеч нарса керак эмас”, деб тахтига ҳам ўтирмабди. Бир неча кундан бери подшоҳнинг тахтга чиқиб ўтирмаганига ҳайрон давоми…

Шерзод ва Гулшод

Ўтган замонда бир шаҳарда Ҳуршод деган подшоҳ ўтган экан. Ўнта хотин олган экан-у, лекин ҳеч фарзанд кўрмаган экан. Ҳуршод фарзанд кўриш учун яна бир марта уйланишни ихтиёр қилибди. Шаҳар уламоларини чақириб, шу тўғрида маслаҳат қилибди. Уламолар ҳам подшоҳнинг сўзини маъқуллаб давоми…

Ҳасан ва Ҳусан

Бир бор экан, бир йўқ экан, бурунги замонда хоқони Чин деган томонда Ю-Сан-Чин деган подшоҳ ўтган экан. Унинг яхши кўрган Ю-Чин-Сан деган доно вазири бор экан. Ҳар икковининг ҳам ёшлари анчага бориб қолган бўлишига қарамай, фарзандлари йўқ экан. Кунларнинг бирида давоми…

Камбағал қиз

Замонларнинг замонида бир подшоҳ бор экан. Унинг бир ўғли бор экан. У ўн икки ёшга етибди. Шаҳар халқи бунинг ёмонлигидан кўп зерикибди. Подшоҳга халқ арз қилибди. “Ё ўғлинг турсин, ё биз турайлик”.Подшоҳ вазир билан маслаҳат қилиб ўғлини мактабга берибди. Домласи: давоми…


Мақолалар мундарижаси