Шайтон билан деҳқон

Бир куни шайтон билан деҳқон учрашиб қолибди, иккиси бир бойнинг ерини ижарага олиб деҳқончилик қилмоқчи бўлишибди. Ерни ҳайдаб, экишга тайёрлашибди. Маслаҳат билан жўхори экишибди. Жўхори пишибди. Иккиси ҳосилни баб-баравар бўлиш тўғрисида маслаҳатлашибди. Деҳқон шайтонга:— Жўра, сен хоҳлаган қисмингни ол, — давоми…

Хурмача полвон

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан. Бир чол-у кампир бор экан. Буларнинг эчкиси кўп экан-у, боласи йўқ экан. Кунлардан бир кун кампир сут пишириб ўтириб: “Менинг болам бўлса эди, сут деса сут берсам, қаймоқ деса қаймоқ берсам, қатиқ давоми…

Тўқлибой

Қадим замонда Ўзган шаҳрида Тўйдибой деган бир одам ўтган экан. У одам жуда бадавлат экан. Аммо тирноққа зор экан. Хотинлари туғмас экан. Ўша шаҳарда Салимбойвачча деган бир одам бор экан. Салимбойваччанинг Қумрихон номли оқила қизи бор экан. Кўп чиройли қиз давоми…

Абдуазиз

Бир бойнинг ўғли бор экан. Унинг исми Абдуазиз экан. Кунлардан бир кун бой ўлиб, моли давлати ўғлига қолибди. Ўғли эса ўзига қирқта жўра орттириб, уларни зиёфат қилар экан. Жўралари кетадиган вақтида ҳар бирига бир ҳамёндан тилла бериб юборар экан. Бир давоми…

Аждар қуш

Ўтган замонда бир катта тоғнинг камарида қўрқинчли ғор бор экан. Овлоқда яшашни ихтиёр қилган кишилар шу ғорни макон қилишар экан. Кунлардан бир куни ота-онаси ўлиб, ёшлигидан етим қолган бечора бир қиз ўша ваҳимали ғорни ўзига макон қилибди. Бу қизнинг бир давоми…

Қорасочхон

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир подшонинг қизи бор экан. У вазирнинг Қорасочхон деган гўзал қизи билан бирга мактабда ўқир экан. Подшонинг қизи унча чиройли эмас экан. Кунлардан бир куни ўртоқлари ўртасида “Подшонинг қизи чиройлими ёки вазирнинг давоми…

Сирли туш

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, қадим замонда, Бағдод томонда Зуннун номли подшо яшар экан. Подшонинг бир неча хотинлари бўлиб, ҳеч биридан фарзанд кўрмабди. Фарзандсизлик алами подшонинг жон-жонидан ўтибди. Охирги марта уйланишга қасд қилиб, бой ҳам, камбағал ҳам давоми…

Дунёда йўқ ҳунар

Ўтган замонда бир подшонинг гўзал қизи бор экан. Шу мамлакатда бир камбағал деҳқон бўлиб, унинг ҳам ёлғиз ўғли бор экан. У подшонинг қизига ошиқ бўлиб қолибди-да, совчи жўнатибди. Подшо унга:— Дунёда йўқ ҳунарни ўрганса, қизимни бераман, — дебди.Энди деҳқон ўғлини давоми…

Эркажон

Узоқ замонларда Бухоро элатида бир подшо бўлган экан, унинг Эркажон деган ўғли бор экан. Подшо ўғлини жуда яхши кўрар экан. Усиз томоғидан овқат ўтмас, кўзига уйқу келмас экан. Подшо ўғлини ўз ўрнига тахтга эга қилиш учун жами ҳунарларни ўргатган экан. давоми…

Фарҳод ва Ширин

Қадим замонда бир подшоҳнинг қизи бўлган экан. Қизнинг ой деса оғзи, кун деса кўзи бўлиб, кулса оғзидан гуллар тўкилар, юрса оёғидан тилла сочилар экан. Қиз гулбоғда қирқ қизлари билан сайр этиб юрар экан. Нима учундир қиз ёшлигидан бери доимо ғамгин давоми…


Мақолалар мундарижаси