Нормурод Норқобилов (1953)

Нормурод Норқобилов 1953 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Қишлиқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2006). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1982). Тўқимачилик корхонасида слесарь, Ўрта Осиё темир йўлида ишчи, ғишт заводида ғишт терувчи, омбор қоровули, машинасозлик заводида давоми…

Тоҳир Қаҳҳор (1953)

Тоҳир Қаҳҳор 1953 йил 9 майда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1991). ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1975). Республика радиосининг адабий-драматик бўлимида муҳаррир, «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим (1979—1986), Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида давоми…

Усмон Қўчқор (1953-2017)

Шоир, таржимон Усмон Қўчқор 1953 йилнинг 15 июлида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎЗМУ)нинг филология факультетини тугатган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида (1975—1977), Шофирконда она тили ва адабиёти ўқитувчиси (1977—1979), «Ўзбекистон» нашриётида муҳаррир (1979—1986), давоми…

Эркин Усмонов (1952-2016)

Эркин Усмонов 1952 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат чет тиллар институтини тугатган (1978). Қурилишда, Ёшлар театрида, «Ўзбектелефильм» студиясида ишлаган. «Мосфильм» қошидаги махсус кавалерия—кино полкида ҳарбий хизматни ўтаган. Қарийб йигирма йил мобайнида Ўзбекистон Радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

Мирзапўлат Тошпўлатов 1952 йили Қарши туманининг Даштфайзиобод қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган (1970—1976). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий-бадиий тарғибот марказида, «Ўзбектелефильм» студиясида хизмат қилган. Мирзапўлат Тошпўлатовнинг ёзувчи сифатидаги фаолияти 1975 йилда «Гулистон» журналида чоп этилган «Содиқ» номли ҳикояси давоми…

Маҳмуд Тоир (1952)

Маҳмуд Тоиров 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Паркент қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. “Янги аср авлоди” нашриёти, Ўзбекистон радиосида фаолият юритган. Ҳозирда “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент давоми…

Қутлибека Раҳимбоева (1952)

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974). Ўрта мактабда, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат давоми…

Хуршид Даврон (1952)

Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январ куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1969). Турли нашриёт ва ижодий ташкилотларда ишлаган (1974— 94). Маънавият ва маърифат марказида раҳбар ўринбосари (1994—96), давоми…

Шарифа Салимова (1951)

Шоира Шарифа Салимова 1951 йил 30 декабрда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети тамомлаган (1969—1974). Ўзбекистон телевидение ва радио-эшиттириш Давлат Қўмитаси қошидаги «Ватандош» радиостанциясида кичик муҳаррир, бўлим бошлиғи, «Саодат» журнали ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида давоми…

Шароф Бошбеков (1951)

Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. Дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган. Бинобарин, унинг «Г» варианти» ҳикояси (1981), «Жумбоқ» (1986), «Ғурур» (1982) каби ҳажвий ҳикоялари юзага келган. Шундан сўнг унинг кетма-кет ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди. давоми…


Мақолалар мундарижаси