Амир Файзулла (1945-2020)

Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол туманида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳиндшунос.

У 1967–1971 йиллари Ғаллаорол туманидаги мактабларда ўқитувчи, 1971–1975 йиллари Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир, 1975–1990 йиллари “Прогресс” нашриётида бўлим мудири, 1990–1994 йиллари “Халқ мероси” нашриётида муҳаррир, 1994–1997 йиллари Ўзбекистон радиосида таржимон, 1997–2020 йиллари “Жаҳон адабиёти” журнали “Шарқ адабиёти” бўлимида етакчи муҳаррир, бўлим мудири вазифаларида ишлаган.

Амир Файзулла Ҳиндистон, Суринам, Голландия, Москвадаги илмий анжуманларда қатнашган. Ҳиндий, урду ва рус тилларидан ўзбек тилига 30 дан ортиқ роман ва қисса, 400 сериядан ортиқ ҳинд фильмини таржима қилган, юзлаб публицистик ва илмий-маърифий мақолалар ёзган.

У “Ҳинд халқ эртаклари”, “Тўтинома” ва “Айёр вазир” номли ҳинд эртакларини (1990), Кришан Чандар, Яшпал, Премчанд, Бҳишам Саҳнийнинг ҳикояларини (1960–1987), “Оташ нафаслар” (1973), “Индиранинг совғаси” ҳикоялар тўпламларини (1989), Прем Чанднинг “Нажот” (1976), “Жанг майдони” (1983), “Фидойи” (2003), “Севги инъоми” (2007), “Нирмала” (2016), Жагдиш Чандарнинг “Ўз уйида бегона” (1980), Бҳишам Саҳнийнинг “Басантий” (1997), Кришан Чандарнинг “Бир қизга минг ошиқ” (2011) каби романлари ва Картар Сингх Дуггалнинг “Кузнинг тўлиной кечаси” (2000) қиссасини ҳиндий тилидан ўзбек тилига ўгирган.

Маҳатма Гандининг “Менинг ҳаётим” (2009) асарини рус тилидан таржима қилган. Шунингдек, у Рейдар Хаггард, Теодор Драйзер, Бульвер Литтон, Жамол ал-Ғийтоний, Лобсанг Рампа, Ирвин Шоу ва Мо Ян каби жаҳон адибларининг тил ва услубий жиҳатдан мураккаб, аммо умуминсоний аҳамиятга эга қатор асарларини рус тилидан таржима қилган.

Амир Файзулла “Маҳобҳорат”, “Мирзо Ғолиб”, “Рамаяна”, “Бобур” сериалларини, “Сангам”, “Хир ва Ранжха”, “Она”, “Чақириқ”, “Ўкинч”, “Ҳинд Тарзани”, “Моҳра (Пиёда)”, “Муқаддас қасам”, “Кўзбойлагич”, “Шоҳаншоҳ”, “Байжу Бавра”, “Хайр, ширин орзулар”, “Мискинлар ҳомийси”, “Гул ва олов”, “Зарба”, “Маккор” кинофильмларини ўзбек тилига билан ўгирган.

Амир Файзулла ўзбек тилидан ҳиндий ва урду тилларига ҳам ўзбек адибларининг бир қанча асарини таржима қилган. Унинг урду тилида “Ўзбекистон шоирлари” (1972) ҳиндий тилида эса “Мустақил Ўзбекистон шоирлари” (1995) ва “Ўзбек адабиёти намуналари ҳиндий тилида” (2014) тўпламларида таржималари чоп этилган.

Увайсийнинг “Увайсийман”, “Забонингни”, “Дилрабо, юзин узра”, “Ошиқ бўлмишам”, “Айламиш”, “Яхши”, “Кўнгул доғ ўлди”, “Эшитгил арз аҳволимни”, “Кимдурур”, “Ўзни изҳор офтоб” ғазаллари ва “Анор” чистони, Нодира шеъриятидан “Фарҳод агар”, “Баҳор келди”, “Шитоб айлаб”, “Берай жон висол ичра”, “Соқий, менга қадаҳ тут”, “На гул сайр айла”, “Васл уйин обод қилдим”, Муаззамхондан “Кўнглума озор ҳар соат”, “Дилбаримни ёд қилсам”, “Бемадору, бемадору, бемадор” ва Маҳзуна муҳаммасларини ҳиндий тилига таржима қилган.

Амир Файзуллага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони (2000), “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони, Тожикистон Фанлар академияси қошидаги Бадиий фанлар университетининг фахрий доктори унвони (2018) берилган. “Чет элда ҳиндий тилини ўқитиш, ташвиқот ва тарғибот этиш соҳасидаги муҳим фаолияти учун” Ҳиндистон давлати ва Марказий ҳиндий тили институти томонидан доктор Жорж Грирсон номидаги халқаро мукофот (2020) билан тақдирланган. 1984 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Амир Файзулла 2020 йил 21 декабрь куни 76 ёшида вафот этган.

Амир Файзулла мақолаларидан: 

Амир Файзулла. Икки халқ дуожўйи 
Маҳкам Маҳмудов, Амир Файзулла. Болалар адабиётининг билағон таржимони 
Амир Файзулла, Отабек Сафаров. Ўзбек таржимачилигининг муносиб вориси (Мирзиёд Мирзоидов)
Амир Файзулла. Яшаб қолишга имкон берилган адиб (Андрей Платонов) 
Амир Файзулла. Шоҳ Жаҳон
Африка овози – Нельсон Мандела
Дунёнинг буюк романлари: Франсуа Рабле. Гаргантюа ва Пантагрюэль

Амир Файзулла таржималаридан: 

Мо Янь. Мусаллас мамлакати (роман)
Готфрид Келлер. Қишлоқлик Ромео ва Жульетта (қисса)
Вильям Бекфорд. Ватек (халифа Восиқ қиссаси)
Абдуғаффор Абдужабборов. Сўнгги қор (қисса)
Андрей Ананов. Ошиғим олчи бўлди (қисса)
Уильямс Теннесси. “Орзу” трамвайи (драма)
Эжен Ионеску. Қадрдонлар (10 саҳнали пьеса)
Генрик Сенкевич. Янко мусиқачи (ҳикоя)
Генрик Сенкевич. Фаришта (ҳикоя)
Ҳел Портер. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)
Дмитриос Хадзис. Ҳур қиз Маргарита (ҳикоя)
Кришан Чандар. Аёл қалби (ҳикоя)
Рабиндранат Тагор. Соҳил ҳикояси (ҳикоя)
Александр Куприн. Сўнгги ижро (ҳикоя)
О’Генри. Йигирма йилдан сўнг (ҳикоя)
Дейл Карнеги. Имконни бой берманг!
Сомдев. Достонлар уммони (биринчи китоб)
Сомдев. Достонлар уммони (иккинчи китоб)
Патрик Модиано. Менинг сюжетим – замон (Нобель маърузаси)
Мо Янь. Қиссагўй (Нобель маърузаси)
Видия Найпол. Икки дунё (Нобель маърузаси)
Александр Тарасов. Тақирбошлар (2000)
Анастасия Гриб. Жаҳон маданияти ўчоқлари
Георгий Зотов. «Дада Саша»нинг афғон қизалоғи
Борис Костомаров. Одессалик Хаммер: Каззобликда кечган умр
Аҳмад Файз. Озодликка мактублар
Франсуа Бернье. Бобурийлар салтанатининг сўнгги тарихи
Элдор Мухторов. Шамолда ёнган олов
Қалдибек Сейданов. Навоий ва Абай
Иван Дзюба. Бажан ва Навоий
Н. И. Конрад. Ренессанс ва Навоий
Ифтихор Ориф (1944)
Али Сардор Жаъфарий (1913-2000)
Шайлендра (1923-1966)
Вишванатҳ Прасад Тиварий (1940)
Кунвар Бечайн (1942)
Кабир (1440-1518)
Йогендрантҳa Шарма “Арун”
Алка Синҳ
Сунита Рейна
Анил Жанвижай