Анвар Эшонов (1937-1996)

Етук шоир ва носир Анвар Эшонов 1937 йилда Тошкентда таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1960). Республика радио қўмитасида муҳаррир, «Совет Ўзбекистони» («Ўзбекистон овози») газетасида мухбир (1965—1972), газетанинг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Адабиётни тарғиб этиш бюросида (1972—1975), «Гулистон» (1975—1976) журналида фаолият кўрсатган.

Унинг биринчи шеърий тўплами «Бир оғиз сўз» (1963) деб номланган. Адибнинг «Дутор» (1967), «Регистон» (1971), «Европада қолган қабрлар» (1975), «Йигирма миллион оппоқ кабутар» (1976), «Нон иси» (1977), «Бу йиллар» (1982) каби шеърий ва насрий тўпламлари чоп этилган.