Хуршид Дўстмуҳаммад (1951)

Журналист ва ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йилнинг 8 январида Тошкентда туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1973). «Фан» нашриёти ҳамда «Фан ва турмуш» журналида муҳаррир ва бўлим муҳаррири (1973-83), «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида мухбир (1983-84), «Ёш куч» журналида бўлим муҳаррири, давоми…

Икром Отамурод (1951)

Икром Отамурод (Отамуродов Икром Исломович) 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Хўжакасби қишлоғида туғилган. 1969-1974-йилларда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида ўқиган. 1974 йил февраль ойидан Ўзбек совет энциклопедияси (ҳозирги Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат-илмий нашриёти)да давоми…

Саъдулла Ҳаким (1951-2020)

Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1977) . «Саховат» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» газеталарида адабиёт ва санъат бўлими мудири, давоми…

Исмоил Тўхтамиш (1950-2015)

Исмоил Тўхтамиш 1950 йили Қамаши туманининг Ароловул қишлоғида дунёга келган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган. «Қашқадарё ҳақиқати» газетасида мусаҳҳиҳ, вилоят маданият бўлимини раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифаларида ишлаган. Дастлабки шеъри 1976 йилда «Ёш ленинчи» (ҳозирги «Туркистон») газетасида давоми…

Эркин Аъзам (1950)

Эркин Аъзам (Аъзамов Эркин Нормаматович) (1950.10.8, Бойсун тумани) — ёзувчи, публицист, сценарист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998), Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Ўзбекистон радиосида муҳаррир (1972—76), «Гулистон» журналида муҳаррир, адабий котиб (1976—81), «Ёшлик» журналида бўлим мудири (1981—86), Ғафур давоми…

Хосият Бобомуродова (1950)

Хосият Бобомуродова 1950 йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Хатирчи (ҳозирги Навоий вилояти) туманидаги Ибн Сино жамоа хўжалигида туғилган. У 1966 йили ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқиган. 1967 йилдан бошланғич синф ўқитувчиси, 1975 йилдан мактабда давоми…

Шавкат Раҳмон (1950-1996)

Шавкат Раҳмон (асл исм-шарифи Раҳмонов Шавкат) 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган. 1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди. 1973 йилда Москвадаги М. Горький номидаги Адабиёт институтини битиргач, давоми…

Усмон Азим (1950)

Усмон Азим (тахаллуси; асл исм-шарифи Азимов Усмон) (1950.13.8, Бойсун тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (2000), драматург. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—89), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст (1949)

Мурод Муҳаммад Дўст 1949 йил 12 апрелда Самарқанд вилоятининг Жом қишлоғида туғилган. ТошДУнинг тарих факультетининг фалсафа бўлимини тугатган (1971). Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган (1974—79). «Ўзбекфильм» киностудиясида, «Шарқ юлдузи» журналида фаолият кўрсатган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қайдасан, қувонч садоси?» (1976). Шундан давоми…

Мирпўлат Мирзо (1949-2018)

Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). 1971 йилдан “Ёш гвардия” нашриётининг муҳаррири, 1982-86 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, “Ёш гвардия” нашриётида бош муҳаррир давоми…


Мақолалар мундарижаси