Яйра Саъдуллаева (1934)

Яйра Саъдуллаева Убайдуллаевна 1934 йил 18 сентябрда Тошкентнинг Себзор даҳасида таваллуд топади. 1953 йил Улуғбек номли ўрта мактабни кумуш медал билан тугаллаб, Тошкент Давлат университети (ЎзМУ)нинг филология факултетига ўқишга киради.

Университетни имтиёзли диплом билан тугатган бўлажак адиба меҳнат фаолиятини газеталар таҳририятида адабий ходимликдан бошлайди. Кейинчалик 1964 йилдан «Гулхан» журналида, 1971 йилдан «Ғунча» журналида бош муҳаррирлик лавозимларида хизмат қилади.

Я.Саъдуллаеванинг қисса, ҳикоя ва бадиий лавҳалардан ташкил топган қуйидаги китоблари чоп этилган: «Ҳаётнинг бир варағи» (1967), «Кўзлари хумор» (1968), «Она кўнгли» (1972), «Келинчак» (1975), «Аёл қадри» (1976), «Том бошида тоғора» (1975), «Ялтироқ ҳалқача» (1975), «Қоғоз қуш» (1979), «Бахтли бўлинг» (1980), «Золотое кольцо» (1982, рус тилида ), «Олтин бахтим» (1984), «Бекинмачоқ» (1987), «Чип-чипжон» (2004), «Катта ҳовли» (2005), «Кўча тўла болалар» (2005).