Тўрабек Долимов (1936-2011)

Долимов Тўрабек Нўъмонович (1936.18.8 — Тошкент – 2011.12.10) — геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995). Геология-минералогия фанлари доктори (1981), профессор (1985) Н. Долимовнинг ўғли.

ТошДУни тугатган (1960). Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институтида аспирант (1962), илмий ходим (1965—83). 1973—74 йилларда Ўзбекистан Геология вазирлиги қошидаги Ўрта Осиё геология ва минерал хом ашё институтида шўъба мудири. 1983 йилдан ТошДУ геология факультетида кафедра мудири, декан (1985-87). ТошДУ илмий ишлар бўйича проректори (1987—95), ЎзМУ ректори (1995 йилдан) бўлиб ишлаган.

Илмий ишлари бурмаланган ўлкалардаги вулкан жинсларининг петрологияси ва Тяньшаннинг геодинамикасига бағишланган.

Ўзбекистон «Халқ бирлиги» ҳаракати раиси (1995 йилдан), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1995 йилдан). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1998).