Теша Зоҳидов (1906-1981)

Зоҳидов Теша Зоҳидович (1906.10.5, Қўқон — 1981.22.8, Тошкент) — Ўзбекистонда зоология фани ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947), биология фанлари доктори (1948), профессор (1949).

Ўрта Осиё университетини тугатган (1931). Шу университет ректори (1932, 1941, 1950-51). Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология ва паразитология институти директори (1946-50), Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (1952-56).

Асосий ишлари умуртқали ҳайвонларни ўрганишга, зоология фанини тарғибот қилишга бағишланган. Қизилқум умуртқали ҳайвонларининг фаунистик таркиби ва экологиясини ўрганган. «Зоология энциклопедияси» (1—4-жилдлар, Т., 1957—79) асари учун Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати унвонига сазовор бўлган (1971).