Фарида Афрўз (1956)

Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида Қўзиевна) 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. Муқимий номидаги Кўқон давлат педагогика институтида тахсил олган (1977).

Фарғона санъат билим юртида ўқитувчи, Фарғона вилояти, Боғдод туманининг «Авангард» газетасида адабий ходим, Учкўприк туманидаги «Истеъдод» ижодкор ёшлар уюшмасининг раиси, Республика «Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази» ҳузуридаги «Шуур» ижодий корхонаси директори, Адлия вазирлигининг «Ҳаёт ва Қонун» юридик журналида бош муҳаррир ўринбосари, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида санъат бўлими бошлиғи, «Ёзувчи» нашриётида бош муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1994 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

«Қирқ кокиллигим» (1986), «Изтироб кўйлаги» (1992), «Тунлар исёни» (1994), «Кўзим маним…» (1999), «Ўзимдан ўзимгача» (2001), «Ушшоқ» (2004), «Тасбиҳ» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Қурбонжон додҳох» (2000) тарихий драмаси ҳам бор.

1999 йили “Шуҳрат” медали билан, 2001 йили «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган.