Иброҳим Ҳаққул (1949-2022)

Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган (1970).

Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда “Шофиркон ҳақиқати” газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритган.

Иброҳим Ҳаққул 1976 йили “Ўзбек адабиётида рубоий” темасида номзодлик, 1995 йили “Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Унинг “Ўзбек адабиётида рубоий” (1981), “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Шеърият – руҳий муносабат” (1989), “Абадият фарзандлари” (1990), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Камол эт касбким…” (1991), “Ғазал соғинчи” (1991), “Ижод иқлими”, “Мушоҳада ёғдуси”, “Навоийга қайтиш” каби 20 дан ортиқ китоблари босилиб чиққан.

Иброҳим Ҳаққул Абдулҳамид Чўлпоннинг “Баҳорни соғиндим” (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар” (1991) мажмуасини, Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда “Боқирғон китоби” (1991), “Меърожнома” (1995) каби асарларни ўқувчиларга етказган.

2022 йил 28 июнь куни Бойсун шаҳрида вафот этган.

Иброҳим Ҳаққул мақолалари:

Иброҳим Ҳаққул. Олдингдан оққан сувнинг қадри
Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятдан йироқлашмайлик ёхуд тасаввуфшуносликдаги ғаройиботлар
Иброҳим Ҳаққул. Маъно ва тафаккур зиёси (2009)
Иброҳим Ҳаққул. Тахминда чалғиш бўлур (2009)
Иброҳим Ҳаққул. “Маоний боғини доно қилур сайр…” (2009)
Иброҳим Ҳаққул. Тамалсиз талқин ғалатдир (2010)
Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятга толиб, руҳониятга ошиқ (2010)
Иброҳим Ҳаққул. “Ул қуёш оқ уйдаю мен…” (2011)
Иброҳим Ҳаққул. Руҳоният ва нафсоният тазоди
Иброҳим Ҳаққул. Шоирлик маънавий сабот ва садоқатдир
Иброҳим Ҳаққул, Нодирхон Ҳасан. Аҳмад Яссавийнинг «Девони ҳикмат»и ва янги топилган намуналар
Иброҳим Ҳаққул, Муртазо Қаршибоев. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Иброҳим Ҳаққул билан суҳбатлар: 

Иброҳим Ҳаққул: “Шоирлик – илоҳий қисмат” (2018)
“Наҳот изтиробда доим тафаккур…” (Иброҳим Ҳаққул ва Шаҳноза Назарова суҳбати) (2014)
«Агар сўзи чиндур — кўринур юзи…» (адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул билан суҳбат) (2009)
Муаммонинг кўзи очилса (Иброҳим Ҳаққул билан суҳбат) (2013)
Иброҳим Ҳаққул: “Чин олим ёстуғин тошдин яратди” (2008)