Турсуной Содиқова (1944-2017)

Шоира Турсуной Содиқова 1944 йили Андижон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Ўрта мактабда муаллим, ёшлар ташкилотларида, кейинчалик Андижон Давлат тиллар институтида, Республика «Маънавият ва маърифат» марказида ишлаган. Филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

Турсуной Содиқованинг илк шеърий тўплами «Куй» номи билан 1976 йилда чоп этилган. Шундан бери «Гул фасли» (1981), «Иқбол» (1984), «Дил гавҳари» (1985), «Излай-излай топганим» (1988), «Гиря» (1994) каби ўнга яқин шеърий гулдасталар яратиб, ўз ўқувчиларига тақцим этди. Шунингдек, одоб-ахлоқ мавзуларида битилган мақолаларини «Андиша» (1988), «Меҳригиё» (1989), «Бахтли бўлинг» (1989), «Бахт нима?» (1994), «Ўзбек шеъриятида анъана ва ўзига хослик» каби номлар билан тўплам ва қўлланмалар тарзида нашр эттирган.

2017 йил 14 январь куни вафот этган.