Ҳамиджон Ҳомидий (1935-2024)

Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида харф терувчи, газетанинг маъсул котиби бўлиб ишлаган. 1956-61 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг “Тарих-филология” факультетида таҳсил олган.

1967 йили “Фирдавсий “Шоҳнома”сининг бир ўзбекча таржимаси ҳакида” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991 йили “Фирдавсий ва ўзбек адабиёти” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Турли йилларда олимнинг “Гуманизм куйчиси”, “Барҳаёт шеърий қаср”, “Боқий бўстон таровати”, “Шоҳноманинг шуҳрати”, “Қирқ беш аллома ҳикояти”, “Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи”, “Кўҳна Шарқ дарғалари”, “Машриқзамин – ҳикмат бўстони” (ҳаммуаллиф), “Тасаввуф алломалари”, “Олис-яқин юлдузлар”, “Наманган адиблари” (ҳаммуаллиф), “Косон тарихи” (ҳаммуаллиф), “Авестодан Шоҳномага”, “Даҳолар давраси” сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.

Олимнинг турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Илмий мақолалари Теҳрон, Боку, Олмаота, Душанбе, Ҳўжанд шаҳарларидаги мажмуа ҳамда қомуслардан ҳам ўрин олган.

У “Дўстлик” ордени ҳамда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 1972 ва 1984 йилларда “Халқ маорифи аълочиси” нишонлари билан тақдирланган.

2024 йил 11 январда вафот этган.

Ҳамиджон Ҳомидий мақолалари 

Ҳамиджон Ҳомидий. Жаҳоний шуҳрат
Ҳамиджон Ҳомидий. Маърифатни олқишлаб…
Ҳамиджон Ҳомидий. Саркор
Ҳамиджон Ҳомидий. Атоқли навоийшуноc (2011)
Ҳамиджон Ҳомидий, Боқижон Тўхлиев. Маърифат манзиллари (2007)
Ҳамиджон Ҳомидий. Шиддат (2011)
Ҳамиджон Ҳомидий. Мақсуд муаллим
Ҳамиджон Ҳомидий. Олим, мусаввир ва шоир (2009)
Ҳамиджон Ҳомидий. Одамуш-шуаро – Абу Абдуллоҳ Рудакий
Ҳамиджон Ҳомидий. Дунёни лол этган Мавлоно
Форсий тилдаги адабиётнинг забардаст таржимони (Ҳамиджон Ҳомидий билан суҳбат) (2014)