Муҳаммаджон Холбеков (1950-2020)

Муҳаммаджон Холбеков 1950 йилда Самарқандда туғилган. Самарқанд давлат университетининг роман-герман филологияси факультетини тамомлаган. Самарқанд давлат педагогика институтида, Самарқанд давлат университетида кафедра мудири, факультет декани, филология йўналиши бўйича ҳимоя кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган. 1982 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертацияси ёқлаган. давоми…

Янглиш Эгамова (1943-2017)

Янглиш Эгамова 1943 йилнинг 2 майида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги  Олчин қишлоғида туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг хорижий филология факультетида  таҳсил олган. Филология фанлари номзоди, доцент. Таржима назарияси ва тил илмига оид бир қанча илмий мақолалар муаллифи. Янглиш давоми…

Абдулҳафиз Жалолов (1947-2019)

Абдулҳафиз Жалолов 1947 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида, Бирлашган қишлоғида туғилганди. 1969 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1976 йилда фалсафа фани бўйича номзодлик, 1992 йили докторлик диссертацияларини ёқлаган. Фалсафа ва сиёсатшунослик бўйича 450 дан ортиқ иш, жумладан, «Инсон омили: фалсафа, давоми…

Асил Рашидов (1930-2020)

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиётшунос ва таржимон Асил Рашидов 1930 йили Жиззах туманининг Совунгарлик қишлоғида туғилган. 1954 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни журналист мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1954—1958 йилларда «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги давоми…

Мамадали Маҳмудов (1940-2020)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон – Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрь куни Жиззах вилоятининг Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирган. Биринчи китоби — «Тоғ оҳуси» очерклар тўплами 1974 йили чоп давоми…

Мискин (1880-1937)

Мискин (тахаллуси; асл исм-шарифи Ғуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880 —Тошкент — 1937) — шоир. Отаси темирчилик, михчагарлик билан шуғулланган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг «Кўкалдош» мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат давоми…

Пўлкан шоир (1874-1942)

Атоқли халқ бахшиси, ўзбек достончилик мактаби асосчиларидан бири Муҳаммад Жомурод ўғли Пўлкан 1874 йилда хозирги Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига қарашли Қатағон қишлоғида Мулла Жомурод хонадонида таваллуд топган. Муҳаммаддаги достончиликка меҳр-муҳаббат юксаклигини билган Қўрғон достончилик мактаби намоёндаларидан бири, машҳур Жассоқ бахши давоми…

Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов (1868-1943)

Ўзбек қўшиқчилик санъатида ўзидан ўчмас из қолдирган машҳур ҳофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов Тошкент шаҳрининг «Гулбозор» маҳалласида бўзчи оиласида таваллуд топган. Дастлаб Абдулла Қори мактабида таҳсил олган ва исломий илмлар билан бир қаторда Ҳофиз, Навоий, Машраб, Бедил, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг давоми…

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов (1854-1936)

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов машҳур ҳофиз ва бастакор сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, Самарқанд, шаҳрида кўк масжид маҳалласида тўқувчи оиласида таваллуд топган. Унинг мусиқага бўлган ҳаваси ёшликдан бошланиб, танбурчи Ҳожи Раҳим­қулга шогирд бўлиб тушади ва мақом йўл­ла­рини ижрочиси Боруҳ ҳофиздан ашулалар ўрганади давоми…

Ота Жалолиддин Назиров (1845-1928)

Ўзбек мусиқа маданиятининг атоқли арбоби, Шашмақом ижросининг билимдони, Ота Жалол Носиров мақомдон устоз сифатида санъаткорлар ва шинавандалар орасида ўз даврида машҳур бўлиб ҳозиргача, унинг муборак номи эъзозланади. Бухорода биринчи мусиқа мактабининг очилиши, Самарқандда мусиқа билим юртининг ташкил топиши, шашмақомнинг ёзиб давоми…


Мақолалар мундарижаси