Рустамбек Юсуфбеков (1880-1950)

Рустамбек Юсуфбеков, Рустамбек домла (1880 — Тошкент — 1950.17.5) — педагог, ўзбек маърифатпарвари. Дастлаб мактабхонада, сўнг Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасида ўқиган.

1910-йилларда янги усул мактаби очиб, унда ўқитувчилик қилган. «Таълими аввал» («Дастлабки таълим») алифбе китобини (1913), «Таълими соний» («Иккинчи таълим») ўқиш китобни (1915) ёзган. Жадидчилик ҳаракатида қатнашганлиги учун қамалган.