Мирмуҳсин (1921-2005)

Ўзбек шеьрияти ва насрининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, сербарака ижодкор Мирмуҳсин (Мирсаидов) 1921 йил 3 майда Тошкентнинг Қўрғонтепа маҳалласида кулол оиласида дунёга келган. Мактабни битириб, 1933 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Ўкишни тугатиб (1941), мактаб-маориф ишларида, давоми…

Носир Фозилов (1929-2018)

Ёзувчи Носир Фозилов адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига 50-йилларнинг иккинчи ярмиларида кириб келган бўлиб, ҳозиргача жами етмишдан ортиқ китоб чоп эттирди. Булар орасида ўттизга яқин оригинал асарлар бўлиб, қолганлари таржима китоблардир. У 1929 йил 10 июнда Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига қарашли Туркистон туманининг давоми…

Фарҳод Мусажонов (1933-2013)

Фарҳод Мусажонов — кўп қиррали ижодкор. У носир, драматург ва киносценаристдир. 1933 йилнинг 19 декабрида Тошкентда таваллуд топган. 1956 йилга келиб, Тошкент Давлат университетининг шарқ факультетини муваффақиятли тугатган. Республика радиоси, телевидениеси ҳамда «Ўзбекистон маданияти» газетаси, «Ғунча» ва «Шарқ юлдузи» журналларида давоми…

Омон Мухтор (1941-2013)

Шоир ва носир Омон Мухтор 1941 йил 16 июлда Бухорода таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, бир неча вақт газеталар таҳририятларида адабий ходим, Ўзбекистон радио ва телевидение Давлат Қўмитаси, «Ўзбекфильм» ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Шарқ юлдузи» давоми…

Ўткир Ҳошимов (1941-2013)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов Тошкентнинг Дўмбиробод даҳасида 1941 йилнинг 5 августида таваллуд топган бўлиб, болалиги уруш қийинчиликлари, муҳтожликлари даврида кечган. Шу туфайли у ўрта мактабни аъло баҳолар билан битирган бўлса ҳам оилавий шароити юзасидан ишлаб туриб ўқишга мажбур бўлган. давоми…

Абдурашид Нурмуродов (1955)

Абдурашид Нурмуродов 1955 йили Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Низомий номидаги Давлат Педагогика университетининг филология факультетини тугатган. “Уруш бевалари”, “Туташ тақдирлар”, “Қонли йўргаклар”, “Болаликка отилган ўқ”, “Тазарру”, “Кровавая пелена”, “Қон ҳиди”, “Нурафшон ёғду” каби асарлари чоп этилган. “Қонли йўргаклар” асари давоми…

Исроил Мирзаев (1938-2006)

Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Мирзаев 1938 йилнинг 8 январида Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Пўлоти қишлоғида таваллуд топган. 1960 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг филология факултетини битирган. 1960-1965 давоми…

Муҳаммаджон Мирзамуҳамедов (1933)

Ёзувчи ва таржимон Муҳаммаджон Мирзамуҳамедов 1933 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар марказий «Пионерская правда» газетасининг Ўзбекистондаги махсус мухбири бўлиб ишлаган. М. Мирзамуҳамедов кўплаб ўзбек ёзувчиларининг — Ўлмас Умарбековнинг «Бу мен, она», «Севгим, севгилим» ҳикоялар ва қиссалар тўпламларини, ўзбек ёзувчиларининг давоми…

Сабоҳат Азимжонова (1923-2001)

Сабоҳат Азимжонова (1923 йил декабр, Тошкент – 2001 йил 26 апрель) — шарқшунос олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1969). Тошкент педагогика институтини тамомлаган (1942). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1949), институт директори (1950— давоми…

Убайдулла Каримов (1920-1997)

Каримов Убайдулла Исроилович (1920.1.4 — Тошкент — 1997.11.10) — шарқшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), филология фанлари доктори (1972). Ўрта Осиё индустриал институтининг кимё-технология факултети (1941) ва Ўрта Осиё университетининг шарқ факултетини (1949) давоми…


Мақолалар мундарижаси