Шароф Рашидов (1917-1983)

Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида деҳқон оиласида таваллуд топган. Наримонов номидаги ўрта мактабда дастлабки маълумотни олгач, Жиззахдаги педагогика техникумида ўқиган. 1941 йилда эса Самарқанд давлат университетини тугатган. Шундан сўнг у муаллим ва давоми…

Назармат (1917-2009)

Жангчи шоир, оқсоқол адиблардан бири Назармат (Эгамназаров) 1917 йилнинг 7 ноябрида Тожикистон Республикаси, Хўжанд вилояти, Нов қишлоғида дунёга келган. У шоир Аширматнинг укаси бўлиб, 1935 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Университетига ўқишга келган. 1941 йилда дорилфунунни битирибоқ урушга кетган. У давоми…

Раҳмат Файзий (1918-1988)

Таниқли адиб Раҳмат Файзий 1918 йил 10 сентябрь куни Тошкентда Бешёғоч даҳасининг иккинчи тиконли мозор маҳалласида майда косиб оиласида дунёга келди. У ўрта мактабни тугатиб, электр-механика техникумида ўқиди. Сўнг «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» газеталари муҳарририятларида ишлади. Унинг дастлабки шеърий машқлари, давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Қўшиқчи шоир ва драматург Туроб Тўла 1918 йил 24 декабрь куни Қозоғистон республикаси Чимкент вилоятига қарашли Турбат қишлоғида деҳқон оиласида туғилиб, болалар уйида тарбияланди. 1933—1941 йилларда Тошкент педагогика институтининг кечки бўлимида таҳсил олди. Шу билан бирга, «Ёш куч» журнали, «Ёш давоми…

Толиб Йўлдош (1919-2002)

Болалар ва катталарнинг ардоқли шоири Толиб Йўлдош 1919 йили Тошкентнинг Чилонзор ота мавзеси, Гулбозор маҳалласида оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келган. У турмуш ташвишлари билан бўлиб, илм-билим деган нарсаларни қирқ ёшидан сўнг эгаллади. Тайёрлов ва кечки курсларда ўқиди. Аммо шоирнинг «Сайлайман» давоми…

Шуҳрат (1918-1995)

Шўро даври ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири шоир, носир ва драматург Шуҳрат (Ғулом Алимов) 1918 йил 19 апрелда Тошкентнинг Ҳазрати Имом (Хастимом) маҳалласида ҳунарманд оиласида туғилди. Эскича ва янгича мактабда таҳсил олгач, транспорт техникумида ўқийди. Бу ерда Юнус Латиф таъсирида давоми…

Ҳамид Ғулом (1919-2005)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979), Республика ва собиқ Иттифоқ Давлат мукофотлари совриндори Ҳамид Ғулом етук шоир, носир ва драматургдир. Ҳ. Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё давоми…

Саид Аҳмад (1920-2007)

Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад Ҳусанхўжаев 1920 йил 10 июнда Тошкентнинг Самарқанд дарвоза маҳалласида дунёга келди. 1939 йили ўрта мактабни, 1943 йили эса олий ўқув юртини тугатди. Адабиёт дарслари ва тўгаракларида ижодга бўлган ҳаваси ортиб, қўлига қалам ушлаган. давоми…

Шукрулло (1921-2020)

Истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Дастлабки таълимни олгач, педагогика билим юртида (1935), сўнгра Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида, Давлат университети қошидаги аспирантурада ўқиган. У турли газета ва давоми…

Асқад Мухтор (1920-1997)

Атоқли шоир, носир ва драматург Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрида Фарғона шаҳрида темир йўл ишчиси оиласида туғилган. У 11 ёшида отадан етим қолиб, болалар уйида тарбияланган. Мактабни тугатгач, Асқад Мухтор Ўзбекистон Давлат университетига (1938) кириб ўқийди. Сўнг Андижон педагогика давоми…


Мақолалар мундарижаси