Малик Набиев (1913-1992)

Набиев Малик Набиевич (1913.18.1 — Тошкент — 1992.10.1) — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1963), техника фанлари доктори (1955), профессор (1956). Иваново кимё-технология институтини тугатган (1935). Донбассдаги Горловка ўғит заводида ишлаган давоми…

Субутой Долимов (1907-1991)

Субутой Долимов (1907.23.1 – Тошкент — 1991.24.5) — адабиётшунос-педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). Тошкент педагогика институтини тугатган (1939). Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида илмий ходим, шўьба мудири (1943—57). ТошДУ да ўқитувчи (1957—62), доцент (1963 йилдан) бўлиб ишлаган. Олий давоми…

Абдулҳамид Мажидий (1902-1938)

Абдулҳамид Мажидий (тахаллуси Абутанбал, А. Б., Чақмоқ 1902 — Каттақўрғон — 1938) — ўзбек шоири, драматург, адабиётшунос, журналист, педагог. Дастлаб эски мактабда, сўнгра Каттақўрғонда очилган рус-тузем мактабида таълим олди. «Зарафшон» (1925 — 26), «Озод Бухоро» (1927—28) газеталарида муҳаррирлик қилди. Хоразм давоми…

Шокиржон Раҳимий (1898-1938)

Шокиржон Раҳимий (1898, Тошкент — 1938.4.10) — маърифатпарвар. Отаси қўлида хатсаводини чиқаргач, мадрасада, усули жадид мактаби ва кечки рус-тузем мактабида ўқиган (1903—09). «Раҳимия» мактабида ўқитувчилик қилган (1909—19). Шокиржон Раҳимий «Турон» театр тўдаси фаолиятида қатнашиш билан бирга Халқ университети (1918), «Иштирокиюн» давоми…

Мирмуҳсин Шермуҳамедов (1895-1929)

Мирмуҳсин (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳамедов Мирмуҳсин) (1895 — Тошкент — 1929.4.8) — журналист, ёзувчи. Ўзбек матбуотининг асосчиларидан бири. 1916—17 йилларда Уфадаги «Олия» мадрасасида ўқиган. 1917 йили Тошкентга қайтган. 1917 йили Февраль инқилоби муносабати билан «Турон» газетасига ёзган «Тарихий икки воқеа» давоми…

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894-1941)

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894 Тошкент — 1941) — ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентдаги мадрасалардан бири ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913—17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917)дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган. Муҳаммадамин Фахриддинов янги усул мактаблари учун давоми…

Мухторжон Саиджонов (1893-1937)

Саиджонов Мухторжон Йўлдошевич (1893, Бухоро – 1937.25.10, Тошкент) — Бухорода жадидчилик харакатининг намояндаси, сиёсат ва жамоат арбоби. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Ёш бухороликлар партияси МК аъзоси (1917 йилдан). Колесов воқеасидан сўнг, Ёш бухороликлардан ажралиб чиққан. БХСР ички ишлар нозири (1920 давоми…

Абдулла Бадрий (1893-1936)

Абдулла Бадрий (1893, Самарқанд — 1936) — ўзбек драматурги. Рус-тузем мактабини тамомлаб, муаллимлик қилган. 1910-йилларда европача усулдаги янги ўзбек театрининг шаклланишига ҳисса қўшган. Ўзининг драма труппасини ташкил этди. 1914—16 йилларда «Жувонмарг», «Аҳмоқ», «Ўгай ота», «Бойвачча» каби пьесаларини ёзди. Уларда ўзбек давоми…

Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер давоми…

Абдулқодир Муҳитдинов (1892-1934)

Абдулқодир Муҳитдинов (1892, Бухоро — 1934.1.6, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракати намояндаси, сиёсат арбоби. Бошланғич таълимни Бухорода олгач, Истанбул мадрасасида ўқиди. Отаси йирик савдогар Мирза Муҳитдин Мансуров илк жадид газетаси «Бухоройи шариф»ни моддий жиҳатдан таъминлаб турган, янги усул мактабларига ҳомийлик давоми…


Мақолалар мундарижаси