Абдулла Авлоний. Ким нимани яхши кўрар?

Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш. Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар. Уламоларимиз дарсу таълим давоми…

Абдулла Авлоний. Тиётр хусусида мунозара

I Кунлар баҳор фасли ўлдиғиндан дарахтлар уйғонуб, яфроғлар орасидан ранг-баранг гуллар чиқармиш, ер олти ойдан бери қорнида сақлаган алвонларини юзага чиқаруб, кўм-кўк бахмал каби ёзмиш. Ҳар тарафга қишнинг зулмидан қочган қушлар келуб, ҳар хил овозлар ила нағма ва фарёд бошламиш. давоми…

Абдулла Авлоний. Маданият тўлқунлари

I Ҳар кимга маълумдирки, денгизларнинг тўлқунлари бир тарафдан икинчи тарафға кўчуб юрийдир. Бу кун бир тарафда тўлқун бўлса, эртаси икинчи тарафда бошлануб, аввалги шовуллаб, қичқируб, шодлигинданми ёки бошқа бир сабабданми бир неча сажин юқорига сакрашуб тургон ерлари сукут ва сокит давоми…

Лутфулло Олимий. Қонли ва оғир-қайғули кунлар (1926)

«Бир минг сарт бир ўрис солдотининг этигининг пошнасиға арзимайдир» (Фарғона губернатори Иванофнинг сўзи) 1916 йил июль ойларида, рўза вақти, кунлар иссиғ, ҳар ерда иш, дала жонланғон, пахталар чопиладир, бедалар ўриладир, қовунлар узиладир, бозорда қийматчилик бошланғон, халқни очлиқ даҳшати қўрқутмоқда, деҳқонларнинг давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Вайроналар орасидан (1924)

(Андижон – Ўш – Жалолобод) Эрталаб азон вақтида жўнамоқчи бўлуб ётқан эдим. Энг қизғин уйқуда вақтимда уйғотдилар, «Тур, аравакашлар келиб қараб турубдурлар», – дедилар. Уйқусирамадим, ирғиб ўрнимдан турдим. Наридан-бери, ча­ла-чулпа бет-кўзни ювуб, апил-тапил кийимларимни кийдим-да, ташқариға чиқдим. Қоронғи, хийла қоронғи давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қутурған мустамлакачилар (1924)

(Бўлған гаплардан) Қуршоб Ўш билан Ўзгант орасида, машҳур Ўттиз адирнинг ёнида, Қуршоб деган қишлоқ бор. Унинг номи ҳали ҳам расман Пок­ровский деб русча аталиб келадур. Ундаги фуқаро тамоман кўчкунчи (муҳожир) ўруслар бўлуб, булар ўзларининг истакли оталари ва ҳомийлари бўлған Некалай давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ўт арава тўғрисида (1923)

Ўт арава демакдан мақсадим автўмўбиль эканлигини билсангиз керак. Халқимиз «автўмўбил»ни ўт арава дейдур. Мен бу мақоламда ўт араванинг фазилатларидан гапирмакчи эмасман. Йироқ йўлни яқин, қийин ишни осон қилиш учун ўт арава жуда керак нарса, фойдалик муюм. Лекин бу мақоламда бошқа давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Умид сиздан! (1918)

Мухторият эълон этилди! Унинг тўғрисида дўстлардан ҳам, душманлардан ҳам кўб гап­лар эшитдик. Дўстларимиз: «Муборак бўлсун, хайрлик натижаларини кўрингиз!» – дедилар. Баъзи дўстларимиз ёпилиб-­ёпилмасдан: «Мухториятингизга «Яшасун!»дан бош­қа сўзимиз йўқ. Аммо, аммо… ҳозирланмаған, тайёрланмаған, ўқумаған вақтингизда бўлған Мухторият илгариги хонлик­ларни келтирмаса эди…» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ўш (1915)

Фарғона областининг энг кичкина шаҳарларидан бири-да Ўш шаҳридир. Ўш шаҳри 40 минг қадар нуфусли бир шаҳар ўлиб, Қашғар ҳудудина от билан 4 кунлик йўлдир. Қитойнинг катта ва эскидаги тарихий шонлари билан машҳур Қашғар вилоятина Русиядан ва бутун Овруподан келган моллар давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ватанимиз Туркистонда темирйўллар (1914)

Ушбу сана ўтган апрель ойидан бошлаб Андижоннинг кўб қишлоқлариға темирйўллар ғоят тезлик билан ишлануб турмоқдадур. Чунончи: Биринчи. Намангандан келуб, Андижонға, Андижондан Ҳазрат Айюбга*, ҳазрат Айюбдан чўзулуб Олмота тарафлариға кетадур. Иккинчи. Андижондан бир шох чиқуб Хўқандқишлоқ, Моси, Бозорқўрғон тарафларға. Учинчи. Андижондан давоми…


Мақолалар мундарижаси