Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Энг муҳим тилак (1917)

Ҳозирги янги ҳукуматнинг адолаткорона рафтори ва инсониятпарварона вердиғи ихтиёрий сояи марҳамат ва шафқатинда ҳар миллатнинг тилак ва орзулари ўз қўлларина ранжу шафқатсиз етушмакдадур. Шу жумладан; бизим, бир тарафдан, илму маърифатдан, бир тарафдан, ото-анодан маҳрум бўлуб, кўчаларда зору гирён, очу яланғоч, кўз ёшлари томчилаб, яхшию ёмонлар эшигида кичкина бир қоринни тўйдирув учун зўр фалокат, шум феъл турткиси фисқ фужурда энг бадбахт бўлган кишиларга асиру мубтало бўлуб юргон кўз олдимизда ҳисобсиз етимлар вор эди. Аларга шафқат назари била қарамоқ ва бир ерга тўплаб, тарбия қилмоқ илму маърифатға чўмдурмоқ шу етимлардан моадо[1] ҳар бир эру хотун, уламо, авом ва ағниё, қисқаси, ўзи болиғ[2] ва оқил бир дирҳам эҳсон этувға тавоно бўлган ҳар бир аҳли ватан мусалламға фарз даражасиндаги амал ҳисоб ўлса керак «Лавлок, лавлок ламо халақатул афлок» санъати била мавзуф бўлган жаноби фахри коинот Расуллулоҳ афандимиз бир ятим дилни хушнуд қилмоқ (етти нифоқ)ға сотулмоқларида етув бўлуб, «афв», «афв» деб кўтаруб юрмоқларидан бошқа қулуб муъмининға оғур таъсир этарлик нима далил кўрсата олурмиз? Демакки, бундан уч-тўрт сана аввалда бир «Дор ул-айтом» очуб у етимларни тарбият этмакка ҳаракат қилган эдик. Маатаассуф Мединский деган эски ҳукумат тарафиндан қўйилган золим ва хоин шаҳар ҳакамимизни хоинона таъсириндан бир санада давом эта олмади. Балки муддаомиздагидек иона йиғувға чорасиз қолдиғимиздан ёпулғон эди. Шукрлар ўлсун, холисона фисобиллиллоҳ орзу этдиғимиз кенглик бир замонлар етушди. Ҳар нави диний, миллий камчиликларимизга моне бўлган қисинқилик битурилди. Мака шунинг учун 1335 йилинда учинчи ражаб ойинда сешанба кун кеч соат 7 да «Ҳуррият» журналимизнинг байроғи остида дардли етимпарвар ёшларимиздан 20 лар чамасинда зотлар жамъ бўлдилар. Бу кунги қадрлик минутларда миллатнинг етим авлодини бир ерга тўплаб, диний ва дунёвий тарбия этмак учун ва ўз ҳимоясина олмак ва аларнинг қайси тарафиндан бўлган бир камчиликлари бўлса, қўл, оёқ хизмат ва оқча билан-да баробар хизмат қилмоқ борасинда таъмин этмоқ хусусинда қизиқ нутқлар сўйланди. Бу мажлисда «Етимлар ёрдамчиси жамияти» унвони берилуб, муваққат раисга Ҳамза Ҳакимзода сайландилар. Саркотибликка мулла Наби маҳдум Иқонбой ўғиллари, хазинадорликка Маҳмуджон Баротбой ўғиллари сайлануб, ҳозиринлардан тубандаги ионалар тўпланди.

  1. Ҳамза Ҳакимзода — 10 с.
  2. Мулло Маҳмуджон Баротбой ўғли — 200 с. (104 с. тегди.)
  3. Мирзо Раҳим афанди — 10 с.
  4. Мулло Муҳаммад Ҳаким афанди — 50 с (45 с. тегди.)
  5. Каримжон Турсунмуҳаммад ўғли — 10 с.
  6. Мулла Усмон қори афанди — 5 с.
  7. Муҳаммадхон Маҳдум Абдулмўмин ўғли — 5 с.
  8. Мулла Назаржон Муҳаммад Иброҳим ўғли —20,5 с.
  9. Саид Муҳаммад афанди — 5 с.
  10. Муаллим Мулла Абдуллабек — 5 с
  11. Саъдуллабой Тожи улуғ ўғли — 6 с.
  12. Раҳимжон Ҳожи Шоди — 5 с
  13. Мулла Искандар Баротбой ўғли — 6 с
  14. Мулла Алижон Ҳусанбой ўғли — 4 с
  15. Акбарбек Султонмуродбек ўғли — 5 с
  16. Мулла Ғозибек Тошбек ўғли — 25 с

Жамъи 383 с. бўлуб, қўлга текгани 132 сўм бўлди. Миллат тарафиндан муҳаббатлик аъзоларимизга ташаккур этамиз.

Мусодара бадинда жамиятимизнинг маслак ва мақсадин билдирмоқ учун ҳозирин ҳузурида бир ариза ёзилуб Шўрои ислом мажлисига тақдим қилинди. Аризамиз аксарият тарафиндан муҳиббона мақбул ўлди ва кўлдан келган қадар ёрдам этмоқға ваъда этдилар. Эмди душанба кунги тубандаги таклифномамизга биноан етимпарвар ҳиммат эгалари бўлган зотлар жам бўлсалар, доимий бир ҳайъат сайлануб, қонун ва қоидалари тартиб этулуб, сўнгра Шўрои исломда тасдиқ қйлдирилур ва ғайратлик ходими миллатлар ишга киришурлар. Илоҳи, сарнигун етимларнинг бахтига бу жамият исолини ўз лутфу марҳамати соясинда кўпайтурсун эди.

«Ҳуррият» журнали, 1917 йил, 2-сон

[1] Моадо (мосиво) — …дан бошқа, …дан ташқари маъноларида келади.
[2] Болиғ — балоғатга етган.