Абдулла Қодирий. Маслаку мақсаддан шаммаи изҳор (1925)

Бу йўлларни қоралағучининг ота-бобоси ҳазрати Одам атодан тортиб, гоҳи деҳқон, гоҳи мардикор, гоҳи саржинчи, қисқаси шулки, зодагонлар таъбирича, «Бири бит бити сирка» бўлмай келган ўнқовсизлар[1] синфидандир. Аммо мен бўлсам мустамлакачилар калтагини еб, калтак зарби билан кўзим мошдек очилиб (уруб қолинг давоми…

Абдулла Қодирий. Эшонларимиз (1924)

I Эҳтимолки, сарлавҳани ўқуғанингизда тасфияи нафс[1], тазкияи қалб[2] қилғучи ва қилдирғучи, нур ичига чўмилган, риёзат[3] билан чўпустихон, тамом фоний, фақир ва эҳтиёж билан ҳамнишин[4] бўлған вужудларни кўз ўнгимизга келтурарсиз. Лекин ҳар кимнинг кўриши ҳар турлукдир. Эшонларимиз!.. Мана, маним кўз ўнгимга давоми…

Абдулла Қодирий. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас (1924)

Яхшилиққа ўрганган бир банда осонлиқ билан ўз яхшилиғини қўймайдир. А, ёмон-чи, Худо паноҳ берсун, ит суяк чайнамаса, тиши қичийдир. Хулоса, ёмон ёмонлиғини, яхши яхшилигини ташлай олмайдир. Мабодо ташласа, боши оғрийдир, кўзи чиқадир. Демак, масаламизнинг фалсафий ёғи тамом бўлиб, жиддий ва давоми…

Абдулла Қодирий. Дўстларга узрим (1924)

«Муштум» бу кун ўзининг 25-нчи сонини тўлдириб байрам қиладир. Бу байрамда ўзимнинг ҳам иштироким бўлғани учун… Ўзрсиз безрайгали уялдим, тўғриси. Яъни узр айтмакчиман. Узрим гуноҳимдан (?) хунук чиқса, яна узрим бор! Биз, шўролар ҳукуматининг баракасида «Муштум» деган бир кулги журналға давоми…

Абдулла Қодирий. Истатистиканинг кўрсатишича (1924)

Юбилейимиз муносабати билан Истатистикаси бор бир миллат ойнаси бор бир қавм демакдир. Ойнангиз қўлингизда бўлса, шубҳа йўқки, дийдори шарифингиз сайхонидаги барча қинғир-қийшуқликларни кўрарсиз. Истатистика деган нарса халқимизнинг тушига ҳам кирмаган, яъни миллати нажибамиз[1] бундай неъмати ажибадан маҳрум бўлса-да, аммо бу давоми…

Абдулла Қодирий. Тошканд хабарлари (1924)

Тошканд ва теварагида маориф ойи билан бирга ёғмур ойи ҳам эълон қилинди. Чакканинг ўтиши чаккидир, негаки, Эски шаҳар халқи сувда сузиш илмидан баҳрасиздир, вақтдан истиъфода қилуб ҳар бир оила ўрдак боқсун, ҳозирга бир юз етмиш уй йиқилуб, катталардан уч юз давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳой, ер юткур (1924)

Хотун-қизларнинг байналмилал кунига бағишлаб Бу кун хотун-қизларнинг байналмилал байрам кунлари. Албатта, бу «муштипар»ларнинг кўнгилларини олмоқ ҳар бир белида белбоғи бор бўлған кишининг вазифасидир. Бироқ биз ҳайрондирмизки, қайси йўсун билан уларнинг кўнгилларини олиш керак? Биз бу нуқтани ўбдан ўйлаб кўрдик. Аммо давоми…

Абдулла Қодирий. Яшасун кўнчилар ташкилоти (1924)

Меҳнаткашлар ташкилотсиз яшай олмайдирлар. Бу мантиқий бир сўз. Бутун ўлкамизда бирор маҳкам ташкилотлик касаба уюшмаси йўқ. Магар бор бўлса-да, у ҳам якка ва ягона Тошканддаги кўнчилар ташкилотидир. Бу ташкилот бизнинг «миллий анъана»ларимизни оқизмай-томизмай сақлаб келиши баробарида, уни кенг суратда тарқатиш давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қаламнинг тойилиши (1924)

(«Муштум»га совға) Бизда бир гап бор: биров бир қалтис гапни билмасдан айтиб қўюб жуда изза бўлуб кетса, орқасидан қизаруб-бўзаруб туруб: «Суяксиз тил экан, тойиб кетди», – деб қўядур. Рост, тил суяксиз, тойиб кетса мумкин. Лекин қалам деган нарса тилдек эмас. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Катта камчилигимиз (1924)

Яқиндағина ўзбек қизил матбуотининг 6 йиллигини* қилиб ўтказдик. Газеталаримизнинг ҳар бири 6 йиллик матбуот тўғрисида тафсиллик ҳисоблар босдилар. У ҳисоблардан билдикким, матбуотимизнинг рўзнома – кундалик қисми, чиндан ҳам, жиддий қадамлар билан илгарилаган, 2 музофот ва бир марказ газеталари билан Бухоро давоми…


Мақолалар мундарижаси