Абдулҳамид Чўлпон. Ҳақиқий инқилоб (1922)

Биз бир неча йилдан бери инқилобнинг энг қайнаған муҳитида турамиз. Биз инқилобнинг энг кучайган асрида яшаймиз. Ўктабр ўзгаришидан бери бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз, ҳар бир қимирлашимиз инқилобга томон, ўзгаришга қараб ясалди. Чириган, бузулған ҳаётимизни тузатмак учун ҳар йўл билан ўзгариб, давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ҳаёт-мамот масаламиз устида (1922)

«Туркистон» бошқармасиға ўлкамизнинг ҳар томонидан ҳар кун дегудек тўп-тўп хатлар келадир. Газета бошқармасиға келатурған хатлар, албатта, маҳалларнинг кун ўтказиши, тириклик қилишини ҳар тарафдан яхшилаб кўрсатса керак эди. Локин ул хатлардан олған хабарлар билан газетанинг ўлка ҳаётий қисмини кенг, яхши ва давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Истиқбол учун кураш (1922)

Бизнинг кенг ва улуғ тарихимиз шу қадар оз ва кам текширилган, ковланганким, шу кунда бўлуб турған жуда кўп воқеа­ларнинг ўхшашини ўткан замонлардан кечкан ҳаётимиздан топ­моқчи бўлсак, шошиб қоласан. Бир воқеанинг ўткан замонда ўхшаши бўлуб-бўлмаслиғи ул воқеанинг аҳамиятини ўлчашда кўб катта давоми…

Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» ҳам «Ўткан кунлар» танқиди устида баъзи изоҳлар (1929)

Меним «Ўткан кунлар»им тўғрисида Сотти Ҳусайннинг[1] катта танқиди босилиб, яқинда тамом бўлдиким, бу муҳтарам «Шарқ ҳақиқати» ўқуғучиларининг маълумидир. Ижтимоий ёш олимимиз С. Ҳусайн ўзининг кўб вақтини сарф қилиб, танқидчилиқ бобидағи бирмунча нуқсонларимизни тўлдурушқа буюк жасорат ва ғайрат кўрсатдиким, бунинг учун давоми…

Абдулла Қодирий. Ўқуш — ўрганиш (1936)

Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак Майда ҳикоялар устаси Чехов сўз тўғрисиға келганда ҳаддан ташқари хасис, ортиқча сўзлар сарф қилиш у ёқда турсин, керакликларидан ҳам мумкин қадар юлишга ҳаракат қилади. Ўзи айтади: «Майда ҳикоялар ёзганда сўзни ортиқча исроф қилғандан давоми…

Назир Тўрақулов. Ўзбек қариндошларимизнинг диққатларига (1922)

Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл. «Оқ жўл» газетасининг ўткан нўмирларининг уч-тўртида Сирдарё-Еттисув музофотларининг Қозоқистонға муносабати ҳақида мақолалар босилиб эди. «Ўйиндан ўт чиқар» дегандай бу мақолалардаги бир-икки қўпол иборалар ўзбек ёшларининг нафсига тегиб кетканда ўйланмаған, кутулмаган жойдан маюсият пайдо бўлган. давоми…

Абдулла Авлоний. Саное нафиса (1922)

Инсон болалари энг эски замонларда йиртқич ҳайвонлардан ўзларини сақламоқ учун тоғ тешукларида, ғор (моғора)ларда яшаган вақтларида тинч ётмаганлар, жим турмаганлар. Секин-секин тоғ тешукларидан бошларини чиқариб, табиатнинг ясаган ва ўсдирган, вужудга чиқарган жонлиқ ва жонсиз нарсаларини синчиклаб текшириб қарай бошлаганлар. Кўнгилларига давоми…

Абдулла Авлоний. Закот

Ҳозирда рамазончилик, ҳамма рўзадор, ҳеч кимнинг қулоғига гап кирмайдургон вақт бўлса ҳам вақти ўтмасун деб, устимизда фарз бўлган улуғ ибодатларнинг тўртинчиси бўлган закот хусусида бир оз сўйламакни муносиб кўрдук. Чунки бизим Туркистон бойлари мол ва дунёларининг ҳисобу китобини рамазон ойига давоми…

Абдулла Авлоний. Кайфим учди

Бир кун томоша боғ ёнидаги Кауфман губирнатурнинг ҳайкалига яқин бир чорпояда ҳушум оғуб ўлтуруб эдим. Тошкандимизнинг машҳур бойларидан бирининг бир ақллик оти бўлур экан. Мазкур бойнинг банкға тўлайдурғон «платужи» бўлур экан. Бой афанди шул куни тўловни эсидан чиқаруб, тўйдами, зиёфатдами давоми…

Абдулла Авлоний. Ўз шаҳримда саёҳат

Кўраманки, баъзи одамлар саёҳат қиладилар. Жарида ва журналларга қилган саёҳатларини, кўрган-кечирганларини оқизмай-томизмай, игнасидан ифигача ёзадирлар. Ман уларнинг ёзганларини кўруб, аччиғим чиқуб айтур эдимки, «саёҳат нима деган гап, мундан нима маъно чиқар?» деб. Эмди бир оз ақлимни бошимга йиғиб ўйлаб кўрсам, давоми…


Мақолалар мундарижаси