Боту (1904-1938)

Боту истеъдодли шоир ва жамоат арбоби эди. У ўзининг таржимаи ҳолида: «Мен Боту— Маҳмуд Мақсудович Ходиев 1904 йил 14 майда Тошкентнинг Қалдирғоч маҳалласида маҳсидўз — камбағал оиласида туғилганман…» деб ёзади. Бошланғич таълимни эски усулдаги мактабда олган Боту дастлаб Москвадаги Покровский давоми…

Чустий (1904-1983)

Шоир Чустий мумтоз адабиётимиз билан янги давр адабиёти оралиғидаги кўприкни яратган ва арузнавислик санъати анъаналарини ривожлантирган адиблар сирасига киради. Шунга кўра у Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий каби ғазалнавис ва қўшиқчи шоирлар қаторидан муносиб ўрин эгаллайди. Чустий шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, давоми…

Абдулла Алавий (1903-1931)

Чўлпоннинг яқин дўсти ва шогирдларидан бири Абдулла Алавий 1903 йили Тошкент вилоятининг Пискент туманида зиёли оиласида дунёга келди. Болалик пайтлариданоқ тарих ва адабиёт билан қизиқди, мадраса таълими билангина чекланиб қолмай, хусусий мутолаа йўли билан ҳам билим доирасини беҳад кенгайтирди. Айни давоми…

Шокир Сулаймон (1900-1942)

XX аср ўзбек миллий-ижтимоий, адабий ва маданий ҳаракатида фаол қатнашган сиймолардан бири Шокир Сулаймондир. У ҳам шеърият ёки наср билан шуғулланмасин, ҳам публицист ёки адабий мунаққид сифатида қалам тебратмасин ҳамиша маърифатпарварлик ғояларининг толмас тарғиботчиси сифатида фаолият кўрсатган. Шокир Сулаймон 1900 давоми…

Хуршид (1892-1960)

Ўзбек мумтоз адабиёти билан XX аср янги адабиётини бир-бирига боғлаб турувчи кўприклардан бири Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршиддир. У ўзбек драматургиясига пойдевор қўйган дастлабки ижодкорлардан бири, шоир, ёзувчи, таржимон ва режиссёрдир. Ана шу кўп қиррали ва самарали ижодий фаолияти учун 1990 давоми…

Ғози Олим Юнусов (1893-1938)

Ғози Олим Юнусов (Ғози Юнус, 1893 — Тошкент шаҳри — 1938.4.10) — тилшунос, фольклоршунос олим. Туркия университетида, Анқарадаги «ал-Азҳар» мадрасасида ўқиган (1912—14). 1918 йил июлда Туркистон ёшларини миллий ва илмий руҳда тарбиялаш мақсадида «Турк ўчоғи» ташкилотини тузган. 1920—22 йилларда Маориф давоми…

Отажон Ҳошим (1905-1938)

XX аср ўзбек адабиётшунослигига асос солган ва танқидчилигининг атоқли намояндаларидан бири бўлган Отажон Ҳошим (Ҳошимов) 1905 йилда Тошкентда деҳқон оиласида дунёга келган. У дастлаб эски мактаб ва мадрасаларда, шунингдек, рус-тузем мактабида таълим олган. 1922—1924 йилларда Москвада ишчилар факультетида таҳсил кўрган. давоми…

Ойбек (1905-1968)

XX аср ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қушган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида дунёга келди. Олдин ўрта мактабда, 1922—1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таълим давоми…

Уйғун (1905-1990)

Раҳматулла Отақўзи ўғли Уйғун 1905 йил 14 майда Қозоғистон жумҳурияти Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. У қишлоғидаги мактабни тугатгач, Тошкент педагогика техникумида ўқиди. 1925 йилдан бошлаб Тошкент қишлоқ хўжалик техникумида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Уйғун давоми…

Собир Абдулла (1905-1972)

Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза мукофоти совриндори, таниқли драматург Собир Абдулла 1905 йил 5 (18) сентябрда Қўқон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. Эски ва янги мактабларда билим олган Собир Абдулла 1924—1926 йилларда ишчилар тайёрлов курсини тамомлади. 1925—1948 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш давоми…


Мақолалар мундарижаси