Абдулла Авлоний. Маданият тўлқунлари

I Ҳар кимга маълумдирки, денгизларнинг тўлқунлари бир тарафдан икинчи тарафға кўчуб юрийдир. Бу кун бир тарафда тўлқун бўлса, эртаси икинчи тарафда бошлануб, аввалги шовуллаб, қичқируб, шодлигинданми ёки бошқа бир сабабданми бир неча сажин юқорига сакрашуб тургон ерлари сукут ва сокит давоми…

Лутфулло Олимий. Қонли ва оғир-қайғули кунлар (1926)

«Бир минг сарт бир ўрис солдотининг этигининг пошнасиға арзимайдир» (Фарғона губернатори Иванофнинг сўзи) 1916 йил июль ойларида, рўза вақти, кунлар иссиғ, ҳар ерда иш, дала жонланғон, пахталар чопиладир, бедалар ўриладир, қовунлар узиладир, бозорда қийматчилик бошланғон, халқни очлиқ даҳшати қўрқутмоқда, деҳқонларнинг давоми…

Абдулла Қодирий. Биринчи май (1923)

Биринчи май куни бизнинг башарамиз иржайган, иккинчидан бой, уламо, ашқиёларнинг башараси тиржайган кундир. Биринчи май биз ўйнаған, кулган; мустамлакачи «мушфиқ меҳрибонларнинг» қон йиғлаған, куйган кунидир. Биринчи май бутун дунё меҳнаткашларининг бирлашкан байрами, бутун дунё ифлосларининг бир-бирлари билан ит-мушук бўлуб ажрашқан давоми…

Абдулла Қодирий. Ёмон кўз (1923)

Ёмон кўздан сақланиш керак Баъзи-баъзида «Туркистон» билан «Ёш шарқ» газеталарига кўзим тушуб қоладир. Нималарга йўлиқасан денг! Худо кўздан сақласун. Газеталарда қизиқ-қизиқ байтлар босиладир. «Мамаданалар»нинггина оғзидан чиқатурған «тўти қуш» гапларини ўшал байтларда кўрасиз. Гапка мунча чечан бу ҳаромилар?! «Фалон мактабнинг фалон давоми…

Абдулла Қодирий. Дарди йўқ — кессак, ишқи йўқ — эшшак (1923)

—      Калникига ошға-а-а-а!!! Гур-гур одам калникига туз ялаб чопадир… —      Айиқ полвон кураш тушадир, Жўра қизиқ маймун ўйнатадир, Фарғонадан Арава полвон келди, Жиззахдан Ит полвон келди… Кўрубсизки, кураш ўрнини ижарага олған зарғалдоқ хўжаларнинг қилған фойдалари минди-минди… —      Чет эллардаги ўқуғучи давоми…

Абдулла Қодирий. Шўх байтал (1923)

Шўх байтал ҳар бир миллатда ҳам бор. Фаранг шўх байталлари[1] ҳақида ажиб ривоятлар эшитамиз. Англиз сиёсиюнлари Лўндўн шўх байталларини Шарқ амир ва шоҳларини ёввошландириш учун Арабистон, Эрон ва Ҳиндистонларга йўллар эканлар. Лўрд Керзўн ўз сиёсатини Шарқда амалга ошириш учун қизчасини давоми…

Абдулла Қодирий. «Кўмак» уюшмасига ионалар (1923)

Кейинги кунларда «Кўмак» уюшмасига[1] берилган ионаларнинг ҳисоби жуда ҳам кўпайиб кетди. Тушкан ионаларни[2] уюшманинг битта кассаси эплай олмағанлиқдан иккинчи касса очмоққа мажбур бўлинди. Кейинги ойда иона берган сахийларнинг рўйхати мундайдир: Валиҳожи — беш миллиард сўмга арзийтурған дуо. Ғуломшайх бойбачча — давоми…

Абдулла Қодирий. Наҳс босқан экан (1923)

Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб: —      Қани бир бахтимизни синаб қарайлиқ-чи, —дедим. —      Ранжми, ғойибми, ҳозирми? — деб сўради. «Кўрнинг тилагани икки кўзи», «Кампирнинг дарди ғўзада» дегандек, маним ҳам ўйлаганим сизга ўхшаған «Чоти айри, боши юмолоқ» дардисарлар эмасми, шунинг учун давоми…

Абдулла Қодирий. Пўскалласи (1923)

—      Ҳай ака! Вақтинг бўлса гапимга бир оз қулоқ бер! Қалай, ўзинг тантимисан? Агар танти бўлсанг, санга бир гапим бор. Пўскалласини айтсам, сан ўзинг, йўқ сан эмас, санинг халқинг била туриб сувга… шунақа қиладилар-да… —Йўқ-йўқ, ҳовлиқма, бердисини айткунча кишини белаши давоми…

Абдулла Қодирий. Тараққий (1923)

Батқалдоқ хўжа: — Ҳой эшон, биз ҳам энди анча тараққий қилибмиз-а?! Лўкидон хўжа: — Қаёқдан билдингиз? — Хотунларимиз нос ўрниға попирўс чека бошлабдурлар. —      Қаёқда кўрдингиз? —      Қаёқда кўрар эдим, сентралний мўнчада кўрдим… Шилғай «Муштум» — 1923 йил, 3-сон, 7-бет