Миртемир (1910-1978)

Ўзбекистон халқ шоири Миртемир 1910 йил 30 майда Қозоғистон республикасига қарашли Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилди. У эски мактабни битиргач, 1921 —1923 йилларда Тошкентдаги «Алмаий» номли болалар намуна мактабида тарбияланади. Сўнг 1925 йили ўзбек Эрлар билим юртига ўқишга кириб, уни давоми…

Иззат Султон (1910-2001)

Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон 1910 йил 21 ноябрда Ўш шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилди. Отаси вафотидан кейин болалар уйида тарбияланди. 1924 йилда у Тошкентга ўқишга келади. Аввал «Намуна» иш мактаби, сўнгра таълим-тарбия техникумида ўқийди. Техникумни тамомлагач, мактабларда ўқитувчилик қилади. давоми…

Султон Жўра (1910-1943)

Истеъдодли шоир Султон Жўра адабиётимизга 30-йилларда Амин Умарий, Усмон Носир, Ойдин, Зулфия, Зафар Диёр, Қуддус Муҳаммадий каби адиблар билан бирга кириб келган. У бор-йўғи ўттиз уч йил умр кўрди, шундан ўн уч йилини адабиётга, шеъриятга бахшида этди. Султон Жўра 1910 давоми…

Мамарасул Бобоев (1911-1969)

Истеъдодли шоир Мамарасул Бобоев ўз асарларида аниқ воқеликни, инсон гўзаллигини куйлаб, кишиларнинг ёрқин образини яратишга интилди. Мамарасул Бобоев Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 1911 йил 3 апрель куни туғилди. У дастлабки маълумотни Навоий номли мактабда олди. Шоир 1927 йилнинг кузида Бухородаги давоми…

Усмон Носир (1912-1944)

30-йилларнинг кўзга кўринган, эл оғзига тушган истеъдодли шоири Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган шаҳрида дунёга келди. Ёшлиги Қўқонда болалар уйида ўтган Усмон ўрта мактабни битиргач, 1931 йилдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг тил ва адабиёти факультетида давоми…

Зафар Диёр (1912-1946)

Ўзбек болалар адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Зафар Диёрдир. У 1912 йили Наманган вилоятининг Чуст туманида камбағал деҳқон оиласида туғилди. Аввал эски мактабда, сўнг болалар уйида таълим олди. Бўлғуси шоир 1927 йилда Наримонов номли ўзбек эрлар билим юртига ўқишга кириб, давоми…

Амин Умарий (1913-1942)

Шўро даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакили Амин Умарий 1913 йили Қўқонда хизматчи оиласида дунёга келган. Отаси Умар ака эски мактабларда муаллимлик қилган. Онаси Нисобиби дидли, зукко аёл ҳисобланган. Шу сабаб Амин Умарий оилада яхши тарбия кўрган, хатли-саводли бўлиб вояга давоми…

Зулфия (1915-1996)

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935—1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти давоми…

Ҳаким Назир (1915-2008)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳаким Назир 1915 йил 15 октябрда Тошкентнинг Арпапоя маҳалласида маҳсидўз косиб оиласида таваллуд топди. Бошланғич маълумотни уйида онаси Малика отин мактабида олган. Меҳнат фаолиятини 15 ёшидан оёқ-кийим фабрикасида бошлаган, ишлаб туриб, кечки йшчи-ёшлар мактабида ўқишни давом эттирган. давоми…

Иброҳим Раҳим (1916-2002)

Таниқли ёзувчи ва журналист Иброҳим Раҳим 1916 йилнинг 15 октябрида Фарғона вилоятининг Қува туманида дунёга келган. Уч ёшида ота-онасидан етим қолиб, онаси Тўхтабиби тарбиясида вояга етади. Адабиётга илк ихлос ҳам она туфайли уйғонади. Ана шу ихлос уни 1933 йилда Тошкентга давоми…


Мақолалар мундарижаси