Абдурауф Фитрат (1886-1938)

Фитрат (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдурауф Абдураҳим ўғли) (1886, Бухоро — 1938,4,10, Тошкент) — ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, тилшунос, санъатшунос ва сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби. Биринчи ўзбек профессори (1926). Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. 1902—03 йилларда ҳаж сафари муносабати билан давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Янги давр ўзбек адабиётининг намояндаларидан бири, шоир ва драматург, бастакор ва режиссёр, маърифатпарвар-педагог ва жамоат арбоби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1889 йил 6 мартда Қўқон шаҳрида табиб оиласида туғилди. Ҳамза аввал эски мактаб ва мадрасаларда ўқиб, форс, араб тилларини, рус-тузем мактабида давоми…

Ғулом Зафарий (1889-1938)

Ғулом Зафарий кўпқиррали ижод соҳиби бўлиб, у ўзбек миллий театри, театр танқидчилиги, мусиқа маданияти, қолаверса, миллий адабиётимиз тарихида муносиб ўрин эгаллайди. У 1889 йили Тошкентнинг Бешёғоч даҳасига қарашли Каттабоғ маҳалласида таваллуд топти. Аввал эски мактабда, хусусий рус мактабида, Кўкалдош мадрасасида давоми…

Ҳабибий (1890-1980)

Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Ҳабибий мумтоз шеъриятимизнинг энг яхши анъаналарини давом эттирган ва ривожлантирган шоирдир. У ўз ғазаллари билан халқимизнинг умид ва интилишларини, руҳий камолотини ифодалаб келди. Ҳабибий 1890 йили Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига қарашли Қўқон қишлоқда деҳқон оиласида туғилди. У давоми…

Абдулла Қодирий (1894-1938)

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида туғилди. Унинг таржимаи ҳолидаги қуйидаги сўзлар ёзувчининг 1926 йилга қадар кечган ҳаётига ойдинлик киритади: «Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада… давоми…

Чўлпон (1897-1938)

Ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. Отаси Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли (1874 — 1929) дастлаб деҳқончилик, сўнгра баззозлик билан шуғулланган. Таниқли журналист ва ёзувчи Мўминжон Муҳаммаджонов «Турмуш давоми…

Элбек (1898-1939)

Қатағонлик даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Элбек (Машриқ Юсупов)дир. У 1898 йилда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг Хумсон қишлоғида таваллуд топган. «Мен,— дейди шоир ўз таржимаи ҳолида,— 1905 йилда эски қишлоқ мактабига кириб ўқидим. Бу мактабда тўрт йил ўқиб, давоми…

Чархий (1900-1979)

Мумтоз адабиётимизнинг энг яхши анъаналарини янги тарихий даврда давом эттирган шоир Асқарали Ҳамроали ўғли Чархий Қўқонда 1900 йил 23 февралда таваллуд  топди. Бошланғич маълумотни эски мактабда олган Асқарали отасидан ҳуснихат машқ қилишни, онасидан шеър ёзишни ўрганди. Бўлғуси шоир Ҳофиз, Саъдий, давоми…

Ғайратий (1902-1976)

Ўзбек адабиёти равнақига ўз улушини қўшган адиблардан бири Ғайратий—Абдураҳим Абдулла ўғли 1902 йил 15 февралда Тошкентнинг Дегрез маҳалласида ҳунарманд оиласида дунёга келди. Унинг отаси ўқимишли, адабиётга қизиққан киши бўлган. Онасидан эрта жудо бўлган Абдураҳим маҳалладаги Ойимхон ая қўлида тарбия топган. давоми…

Ғафур Ғулом (1903-1966)

Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаларидан бири Ғафур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрининг Қўрғонтеги маҳалласида таваллуд топди. Тўққиз ёшида отасидан, ўн беш ёшида онасидан етим қолган Ғафур аввал эски мактабда, сўнгра рус-тузем мактабида таълим олди. У Октябрь тўнтаришидан кейинги йилларда давоми…


Мақолалар мундарижаси