Лаффасий (1880-1945)

Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган. Лаффасий ўзининг «Хива шоир ва адабиётшуносларининг таржимаи ҳоллари» тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, давоми…

Фақирий (1880-1925)

Фақирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдураззоқ Абдужаббор ўғли) (1880 — Хива яқинидаги Бўзхона қишлоғи — 1925) — шоир, хаттот ва наққош. Хивадаги Оллоқулихон мадрасасида ўқиган. Шарқ мумтоз адабиётини ўрганиб, ўзи ҳам шеърлар ёза бошлаган. Отасидан ёғоч ва тангага нақш ўйиш санъатини давоми…

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хайруллахон Сайд Носир ўғли Мирзо) (1880, Қўқон – 1943, Тошкент) — шоир ва маърифатпарвар. Қўқон мадрасасида Сулаймонқули Рожийцям адабиёт, ҳуснихат, муаммодан сабоқ олган. 1910 йилда янги усулда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 1912 йилдан мазкур мактаб давоми…

Комилбек Норбеков (1880-1943)

Комилбек Норбеков (1880 – Тошкент – 1943) — ўзбек маърифатпарвари. Тошкентнинг маърифатли бойларидан Муҳаммадаминбекнинг ўғли. Укаси Каримбек (1882—1970) билан бирга чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Австрия ва Германия фирмалари билан тери-чарм савдо алоқасини ўрнатган. Тараққийпарвар дўстлари Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, давоми…

Отаулла Хўжаев (1880-1937)

Хўжаев Отаулла, Хўжаев Отахўжа Пўлатхўжаевич (1880, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. Сўнгра Туркияга бориб, акаси Усмон Хўжа, Фитрат ва бошқа билан Истанбулда таҳсил олган (1909—13). «Тарбияи атфол» давоми…

Сайёҳ (1879-1918)

Сайёҳ, Абдураҳмон Сайёҳ ибн Ҳожи Муҳаммад Содиқов (1879, Тошкент — 1918, Қўқон) — маърифатпарвар, ношир. Арабистон, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония мамлакатларига саёҳат қилгани учун ўзига «Сайёҳ» тахаллусини олган. Ўн ёшида ота-онаси, ака-синглиси билан Маккага кетади, ўша ерда оила аъзоларининг барчасидан давоми…

Иброҳим Даврон (1874-1922)

Иброҳим Даврон (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзааъзам Иброҳим ўғли) (1874-Қўқон – 1922.5.4) — ўзбек шоири, маърифатпарвар, драматург, публицист. Иброҳим Даврон, асосан, шеър ва пьесалар, мақолалар ёзган. «Ашъори нисвон», «Туркча фиғонлар» (1912), «Олтин сўзлар» (1912), «Таълим жуғрофияси» (1913), «Маданий жумбоқлар» (1914) шеър давоми…

Ислом шоир (1874-1953)

Ислом шоир Назар ўғли (1874 нарпай тумани — 1953.17.7) — ўзбек бахшиси. Ўзбекистон халқ шоири (1940). Нарпай достончилик мактаби вакили. Эрназар шоирнинг шогирди. Бобоси Ражаб шоирдан дўмбира чертишни, терма ва достон куйлашни ўрганган. 22 ёшида достончи сифатида танилган, 30 га давоми…

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. давоми…

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). давоми…


Мақолалар мундарижаси