Мунаввар қори Абдурашидхонов (1878-1931)

Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878 йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси давоми…

Исҳоқхон тўра Ибрат (1862-1937)

Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлиб, 1862 йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилган. Дастлабки маълумотни эски мактабда, сўнгра онасининг қўлида олади. Кейинроқ Қўқонга бориб мадрасага ўқишга киради. Исҳоқхон Ибрат 1886 йилда мадрасани давоми…

Бобоохун Салимов (1874-1929)

Давлат ва сиёсат арбоби, маърифатпарвар Бобоохун Салимов 1874 йили Гурлан беклигида қозикалон Салимохун оиласида дунёга келди. Асли исми Муҳаммад бўлиб, унга ҳурмат юзасидан Бобоохун деб тахаллус берилган. У бошланғич таълимни олгач, Хива шаҳридаги Оллоқулихон мадрасасида таҳсилни давом эттиради. Араб, форс, давоми…

Абдуқодир Шакурий (1875-1943)

Маърифатпарвар, педагог Абдуқодир Шакурий 1875 йилда Самарқанднинг Ражабамин қишлоғида боғбон оиласида туғилди. Шакурий эски усулдаги мактабни тамомлаганидан кейин Самарқанд шаҳридаги мадрасага ўқишга киради. Шакурий рус гимназиясига бориб, унинг ички тартиб қоидалари ва ўқитиш усуллари билан танишади. Шундан кейин ёш муаллимда давоми…

Ашурали Зоҳирий (1885-1937)

Таниқли маърифатпарвар, йирик тилшунос, луғатшунос, адабиётшунос олим, журналист ва таржимон, Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири Ашурали Зоҳирий 1885 йили Қўқон яқинидаги Ойим қишлоғида туғилган. У дастлаб Қўқондаги Мадалихон мадрасасида таҳсил кўради (1914), араб ва форс тилларини пухта эгаллайди, давоми…

Абдулвоҳид Бурҳонов – Мунзим (1875-1934)

Маърифатпарвар шоир, давлат ва жамоат арбоби Мирзо Абдулвоҳид Бурҳонов 1875 йили Бухорода таваллуд топади. Дастлабки таълимни эски мактабда олади. ХIХ асрнинг 90-йилларидан Абдулвоҳид Бурҳонов Мунзим тахаллуси билан маърифий шеърлар ёза бошлайди, кейинчалик эса амалий фаолиятида ҳам маърифатпарварлик билан шуғулланади. ХХ давоми…

Муҳаммадшариф Сўфизода (1880-1937)

Муҳаммадшариф Сўфизода ўзбек демократик ва маърифатпарварлик даври адабиёти анъаналарини давом эттирган адиблар сирасига киради. Адибнинг таваллуд тарихи шу вақтгача 1869 йил деб кўрсатиб келинган. Буюк Аҳмад Муҳаммад Убайд («Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1993, 23 июл) берган янги маълумотга кўра, Сўфизода давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919)

Буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқанд шаҳрида муфтий оиласида дунёга келди. Зиёлилар оиласидаги муҳит ундаги адабиётга, сиёсатга, маърифатга бўлган қизиқишини тезроқ рўёбга чиқишига етаклади. Унинг отаси ислом ҳуқуқшунослиги бўйича йирик мутахассис бўлиб, бу борада давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир ва педагог Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда косиб оиласида дунёга келган ва эски мактабда таълим олган. У таржимаи ҳолида бу ҳақда шундай ёзган: «12 ёшимдан Ўқчи маҳалласидаги мадрасада дарс ўқий бошладим. 13 ёшимдан бошлаб давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

XX аср ўзбек ва тожик адабиётларига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, олим ва жамоат арбоби Садриддин Айний Бухоро амирлигига қарашли Ғиждувон туманининг Соктаре қишлоғида 1878 йилнинг 15 апрелида дунёга келган. Олти ёшидан мактабга қатнай бошлаган. Садриддин 1890 йилда Бухорога келиб, давоми…


Мақолалар мундарижаси