Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891-1938)

Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891, Тошкент – 1938.4.10) – давлат ва жамоат арбоби. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири. Рус-тузем мактабида ўқиган (1898 — 1901). «Тараққийпарвар» ташкилотининг аъзоси сйфатида жадидчилик ҳаракатида фаол катнашган (1908 — 17). Абдулла Авлоний, Мунавварқори, Низомиддин Хўжаев ва бошқа давоми…

Қори Йўлдош Пўлатов (1890-1965)

Пўлатов Қори Йўлдош Пўлатович [1890, Бухоро амирлиги (ҳозирги Лебап вилояти)даги Карки шаҳри — 1965.1.4, Тошкент] — давлат ва жамоат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Қори Йўлдош Пўлатов Ёш бухороликлар фирқасининг Карки шўъбаси бошлиғи (1912 йилдан); давоми…

Муҳаммаджон Холиқий (1890-1938)

Муҳаммаджон Холиқий (1890, Қўқон — 1938.18.11, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог. Қўқон ва Бухоро мадрасаларвда ўқиган. 1910 йили ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган; шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1917 йили Қўқондаги «Таълими маориф» («Маориф тарқатиш») жадидлар давоми…

Ғози Юнус (1889-1942)

XX аср миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Юнус — Муҳаммад ўғли Ғози Юнусдир. У моҳир журналист, етук ҳикоянавис ва бир қатор халқона шеърлар муаллифи, кўзга кўринган драматург, ҳажв устаси ҳамда жамоат арбоби сифатида маданиятимиз тарихида муносиб давоми…

Пўлатжон Қайюмов (1885-1964)

Пўлатжон Қайюмов (1885, Қўқон — 1964) — маърифатпарвар педагог, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944). Азиз Қаюмов ва Лазиз Қаюмовнинг отаси. Мадрасада, сўнг рус-тузем мактабида (1906) ўқиган. Янги усул мактаби очиб, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А.Ибодий, М.Холиқий, С.Мажидий ва бошқалар жадид муаллимлари билан давоми…

Мукаммил Бурҳонов (1884-1938)

Мукаммил Бурҳонов (1884, Бухоро — 1938, Тошкент) — Бухородаги жадидлик ҳаракати намояндаси. 1910 йилдан Ёш бухороликлар ташкилотининг аъзоси. Бухорода мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиб, ёшларга замонавий таълим беришга ҳаракат қилган «Тарбияи атфол» («Болалар тарбияси») махфий жамиятини тузишда иштирок қилди (1910 давоми…

Мўминжон Муҳаммаджонов (1883-1964)

Мўминжон Муҳаммаджонов (тахаллуси Тошқин; 1883 — Тошкент 1964) — ёзувчи, маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Шарофбой, Беклар беги (Тошкент), Олия (Уфа) каби мадрасаларда таҳсил олган. Айни пайтда эски мактабларда дарс берган. Тошкент, Наманган, Қўқон, Андижон, Уш, Жалолобод, Хўжанд, Шаҳрисабз ва бошқа давоми…

Исматулла Раҳматуллаев (1883-1962)

Исматулла Раҳматуллаев, Раҳматуллазода (1883, Самарқанд вилояти Ражабамин қишлоғи — 1962) — жадид маърифатпарвари, педагог. Абдуқодир Шукурийнинг «усули савтия» мактабида (1901—05) ўқиб, сўнг шу мактабда ўқитувчилик қилган (1906—12), айни пайтда рустузем мактабида ҳам таҳсил олган (1903—06). «Дорул адаб» мактабини ташкил этган давоми…

Исмоил Обидий (1880-1941)

Обидий Исмоил Элдинович (1880, Ғулжа — 1941/42, Краснояр ўлкаси) — журналист, жамоат арбоби, ўзбек даврий матбуотининг асосчиларидан бири. Ғулжадаги Россия элчихонаси ходими оиласида туғилган. Отаси вафотидан кейин 1890 йилда онаси билан бирга Қозонга кўчиб келган ва шу ердаги реал билим давоми…

Рустамбек Юсуфбеков (1880-1950)

Рустамбек Юсуфбеков, Рустамбек домла (1880 — Тошкент — 1950.17.5) — педагог, ўзбек маърифатпарвари. Дастлаб мактабхонада, сўнг Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасида ўқиган. 1910-йилларда янги усул мактаби очиб, унда ўқитувчилик қилган. «Таълими аввал» («Дастлабки таълим») алифбе китобини (1913), «Таълими соний» («Иккинчи таълим») ўқиш давоми…


Мақолалар мундарижаси