Нурулло Остон. Ўлма, Гўрўғли… (ҳажвия)

Илгарилари фақат карта ўйини бўларди. Дурак дейишарди. Ҳозир ўйинлар шунчалик кўпайиб кетганки, кўчада, тилбузарда, компютерда, ҳамма жойда ўйин. Бири-биридан қизиқ, ҳавасинг келади. Илгари уч карта бўлар эди. Қизилини топсанг оласан, қорасини топсанг қоласан, деган ўйин. Мен ўзи ўйинга қизиқмайман. Болалар давоми…

Нурулло Остон. Қисқа туташув (ҳажвия)

Одатда, одамнинг миясида кундалик савол-жавоблар учун навбатчи сўзлар тайёр туради. “Қандай?”, деса, “Яхши”, дейди, “Ишлар зўрми? -деса “Зўр!” дейди. Йиқилиб ётган бўлса ҳам, ёнига келиб “Тинчликми?”десанг, “Тинчлик”, -дейди. Ана шу қонуниятлар бузилса, баъзиларнинг чаппа мияси билан ўнг миясида қисқа туташув давоми…

Нурулло Остон. Аралаш хабарлар (ҳажвия)

ҚИСҚАЛИК ИСТЕЪДОД ОНАСИ Яқинда таниқли журналист Қосир Суллоҳ томонидан рўйхатдан ўтказилган “Ҳақиқат сатқаи сари” газетасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда газета жамоаси-Қосир Суллоҳ, буғалтир Қирнов Тоға, фаррош Гуля хола, қоровул Јўнди золотой, шоир Қувон Бевақтлар иштирок этдилар. “Нега газетани бундай давоми…

Нурулло Остон. Ўлай агар, алам қилади! (ҳажвия)

Яхши одамлар билан суҳбатлашишни яхши кўраман. Шунинг учун кўпинча жиннихонага бораман. Духтурдан рухсат олиб, ҳар гал ҳар хил тоифадаги кишилар билан суҳбатлашаман. Бу эрда Нострадамусдан тортиб Наполеонгача топилади. Умар Хайём, Гиппократ, Пифагор, ҳатто Горбачёв ҳам шу эрда.–Кечирасиз, қайси қонунни кашф давоми…

Нурулло Остон. Дийдор ғанимат (ҳажвия)

Шу, кимга қандай-у, мен “Дийдор Ғанимат” деган кўрсатув бошланиши билан дилбузарнинг олдига мукка тушиб ўтириб оламан. Бошловчи башарасига фожеали тус бериб сўрайди: Онахон, сиз қаердан келдингиз, кимни излаяпсиз? “Ҳа болам, мен Яйпанданман, ўғлим уч йил бурун далага айланиб келай, деб давоми…

Нурулло Остон. Демократия кимга керак? (ҳажвия)

Ажаб замонлар бўлди-да! Илгари бирор одам юрак ютиб бирор гапни гапиришдан қўрқарди. Гапирса ҳам шеригининг қулоғига шивирлаб хуфёна гапирарди. Энди-чи? Энди ҳаммага ҳамма нарса мумкин. Яширинча гапнинг ўзи қолмади. Билл Клинтон нима қилди, Березовский қаерга кетди, Жириновский нима деди, Вандамнинг давоми…

Нурулло Остон. Эру хотин қўш ҳўкиз… (ҳажвия)

Халқимиз жуда доно-да! Ҳамма нарсага  шундай баҳо берадики, хафа бўлишниям,  хурсанд бўлишниям билмай қоласан. Ҳар куни каллайи саҳардан кўчамиздан Ғалтагини ғийтиллатиб бир бола ўтади. Унинг лақаби Бетховен. Сартарошимиз кал. Унинг лақаби Каска. Бир чўтир  қассобимиз бор, унинг оти Маска. Чойхоначимизнинг давоми…

Нурулло Остон. Кентаврлар (ҳажвия)

Кентаврларга маза бўлган. Хоҳласа юк ташиган, хоҳламаса, чўлу биёбонларга бош олиб кетган. Ёввойи мева-чевалар билан тирикчилик қилган, ёввойи каптар, ўрдак отиб кун кўрган. Энг муҳими, хотинига қарам бўлмаган. Пулини пайпоқ орасига яширмаган. Ҳозир-чи? Ҳозир уйга кириб боришингиз билан хотингиз жаврашни давоми…

Нурулло Остон. “Ну и что?” (ҳажвия)

Ҳаёт ташвишлари бизнинг гир атрофимизни шу қадар мустаҳкам ўраб олганки, шусиз баъзан яшашнинг қизиғи бўлмай қолади. Бу ташвишлар итдай садоқатли, итдай вафодор, бир қадам сендан ажралмайди, ажралишни хаёлига ҳам келтирмайди. Унча-мунча одам бу  синовларга бардош беролмайди – ё гений, ё давоми…

Нурулло Остон. Чиқ деяппан! (ҳажвия)

Республика марказий канализациялар вазирлиги маҳаллий бошқармасига Аҳмад иккаламиз Тоҳирни излаб борсак, у йўқ, қатор қўйилган учта столнинг бирида калта сочлари жайраникидек тикка,  кўзига кўзойнак таққан бир нусха ўтирган экан. Салом бердим. У менга бошини кўтариб бир қаради-ю, яна ишлайверди. Саломга давоми…


Мақолалар мундарижаси