Нурулло Остон. Кулги оёқ остида (ҳажвия)

Халқимизда “Фалокат оёқ остида” деган ибора бор. Бу  тўғри, албатта. Кундалик ҳаётимизда шундай кутилмаган воқеалар рўй берадики, одам уни ўша заҳоти идрок қилолмайди, кейин уйига бориб, бўлган воқеани эслаб кула бошлайди, бошқаларга ҳам кула-кула бу воқеани гапириб беради. Ҳожи деган қадрдонимиз бор, Россиянинг бир қанча институтларида ўқиб, чала ташлаб келган. Ўрисчани яхши билади. Бир куни троллейбуснинг орқа томонида Ҳожи билан кетаяпмиз, нима бўлди-ю, машина кескин тўхтаб, яна юриб кетди. Кутилмаган силтовдан йўловчилар бир қалқиб тушди. Ҳожи турган жойидан ҳайдовчига бор овози билан:

-Эй, чё, баранов везёш что ли? -деб бақирса бўладими.

Қарасам, троллейбусдаги бошқа забонли йўловчилар кулишаяпти.

-Нет, половина свиня, -бақирдим мен ҳам баланд овоз билан. Қарасам, энди ўзимизникилар ҳам кулишяпти…

Биттаси врачга бориб: “Духтир, хотинимнинг олдига ҳар хил нотаниш одамлар келади, шунда у менга: “Бор, кофе ичиб тур!” -деб ошхонага чиқариб юборади”, депти. Духтир: “Бунинг менга нима алоқаси бор”, -деса, у: “Кўп кофе ичиш соғлиғимга зарар қилмайдими, нима дейсиз”, -дермиш. Кулги ҳар хил бўлади, истеҳзоли кулги, заҳарханда кулги, писмиқ кулги, табиий кулги, зўраки кулги… Баъзан фожеа билан аралашиб кетади кулгили воқеа. Ишхонадан пахта теримига бориб бир ой қолиб кетдим. Қайтаётганда қўшнининг ўғлини учратиб, касалманд оғайнимизнинг соғлиғини сўрадим.

-Қобилжон акам ўлди-ку,-деди у.-ўн кунча бўлди…

Қотиб қолдим. Уйга ҳам кирмай, ўша эрга йўл олдим. Уларнинг хонадони дарвозадан эллик қадамча нарида жойлашган. Бизда ўлик бўлган қариндошникига овозни баралла қўйиб, йиғлаб кириладиган одат бор. Нима бўлса-бўлди, деб дарвозахонага етганда:

-Вой жигарим, вой жигарим,-дея бақира бошладим. Оҳу-фиғонимни эшитиб, ичкаридан уч-тўрт киши оёқяланг югуриб чиқди, мени кўриб бирови деворга суяниб, бирови ўтириб қолди, яна биттаси турган жойида қўлини ёзиб қотиб қолди. Худди Гоголнинг “Ревизор” комедиясидаги саҳна кўринишидай. Бунга ҳайрон бўлсам ҳам, бақириб бориб уларга таъзия изҳор қилдим.

-Бўлди-бўлди, кўп бақираверма, уйга кир,-деди хонадон соҳиби. ўзимни сал ўнҚайсизроқ сезиб, уйга кирдим. Кейин билсам, келишимдан ўн беш дақиқа олдин  хонадоннинг келинини тез ёрдам мошинаси билан касалхонага олиб кетишган экан. Ундан кейин оҳу фарёд қилиб мен келиб қолипман…

Кулги баъзан ҳақоратга айланиб кетиши мумкин. Ҳақоратланаётганлигингизни билиб турасиз, лекин бошқалар билан қўшилиб кулишдан ўзга иложингиз қолмайди. Мухтор Комил деган шайир билан Нишон туманидаги мактаблардан бирига учрашувга бордик. Учрашув яхши ўтди, охирида савол-жавоблар бўлди. ўн олти ёшлардаги шўтқарироқ бир ўқувчи:

-Домла, ҳаётда қоқилганмисиз?- сўради Мухтордан.

-Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади,-деди Мухтор ўқувчиларга қарамасликка ҳаракат қилиб.-Мана домлаларингиз,-у ёнида ўтирган ўқитувчига қаради,-неча марталаб қоқилган. Тўғрими домла?- ўқитувчи нима дейишни билмай ноилож бошини ирғади.-Мана сиз ҳам ёш бўлишингизга қарамасдан ҳозиргача беш-олти марта қоқилгансиз…Мен қоқилмаганман!

Бир танишим кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан ўрис хотиннинг уйини сотиб оладиган бўлди. Уйни кўришга борганида у даставвал лифтни текшириб кўрди. Ишламаяпти.

-У вас лифчик эст?-сўради аёлдан. Аёлнинг кўзи пирпираб, катта-катта очилиб кетди. ўзига қаради, танишимга қаради.

-Что ви сказали?-деди.

-У вас лифчик эст?-дона-дона қилиб такрорлади танишим.

-Э-эст,-деди аёл талмовсираб.- А зачем вам?

-Зачем, зачем, лифт же не работает. Каждий ден как ми поднимимся на девятий этаж без лифчика?

Аёл карахт, гапириб-гапиролмайди, кулиб-кулолмайди.

Бир даврада ким қанча топаяпти, шу ҳақда гап кетди.

-Мен лётчикман,-деди даврадагилардан бири.-Ойига сакон-юз минггача тушади.

-Қайси йўналиш бўйича учасиз?-сўрашди ундан ҳавас билан.

-Қайси йўналиш бўлса ҳам кетавераман, заказ тушса бўлди,-деди у.

-Чартерний рейс бўлса керак-да,-деди кимдир.

-Қанақа рейс деб аталишини билмадиму, лекин ёзда, тўйлар бошланганида қўл-қўлга тегмайди, ҳаммага муз керак, кечаси ҳам уйғотиб олиб кетишади…

Америка халқи ўз политсайларини жуда ҳурмат қилишади, ёнига яқин йўлашмайди. Мабодо масофа икки қадамдан яқинроқ бўлса, политсай ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар қандай чорани қўллаши мумкин. Яқинда олтита политсай бир қора танлини калтаклаб ўлдириб қўйишипти. Фалокат қандай рўй берди, деб сўрарсиз? Ҳаммасига негрнинг ўзи сабабчи. Бечора ўлмаганида ўз айбини бўйнига олган бўларди. ўшанда икки томондан учтадан олтита политсай келаётган бўлган. Шунда тор кўчадан негр чиқиб қолган. У икки томондаги политсайларга икки қадамлик масофадан яқинроқ бўлган. Мана, оқибати. Нега у эрда политсайлар учта-учта бўлиб юришади, дейсизми? Чунки,  улардан бири ёзишни, иккинчиси ўқишни билади. Учинчиси эса саводли кишилар билан бирга-бирга юргиси келади-да!

Яқинда бир жойга  меҳмондорчиликка бордик. Зиёфат қуюқ, ҳазил-ҳузул авжида. Меҳмонлардан бири ташқарига чиқиб келди-да, дастурхондан  қўлига бир бурда нон олиб яна чиқиб кетди. Бирпасдан кейин яна келиб, безовта бўлиб бир парча пишган гўштдан олиб кетди. Мен ҳайрон бўлиб унинг орқасидан чиқдим. Уй эгасидан меҳмонни сўрадим.

-Ҳайронман, ичкетма бўлганми, уч марта кетма-кет ҳожатхонага бориб келди, кейин хайр-маъзурни насия қилиб, югурганича чиқиб кетди…

Ҳа, бечора шунинг учун ўтиролмаётган экан-да. Ундай бўлса, нон билан гўштни нимага олди экан? Шу хаёллар билан ҳожатхонанинг эшигини очганимни биламан, бурчакда кўзи очилмаган итваччаларини эмизиб ётган қанжиқнинг ириллашидан ичим ўтиб кетай деди. Ичимга туфлаб, сўкиниб, ёнламаси билан бир қадам ташлаган эдим, ит тишларини иржайтириб жаҳл билан ириллаб қўзҚала бошлади. Секин орқага тисарилдим-да, чиқиб, урра қочдим. Уй эгаси орқамдан:

-Ҳай, меҳмон, сиз қайга кетаяпсиз, ҳали ошни сузганимиз йўқ-ку, ўтиринг,-деганча қолаверди.

-Менинг ҳам ичим кетяпти,-дедиму унинг ёнидан ўқдай учиб ўтиб кетдим.

Ана шунақа, тинчлик, омонлик бўлса, ҳар қадамда кулги оёқ остидан чиқаверади, бунинг учун бўлмағур сафсаталарни тўқиб ўтириш шарт эмас, ҳамма кулгили воқеалар ҳаётда, кўз ўнгимизда рўй беради. Фақат уни илқай олсак бас. Ана шунда бир биримизга янада ҳурматимиз ошади, бир биримизга меҳрибонроқ бўламиз. Аслида, меҳрибонликда дунёда аёлларчалик олийжаноб инсонлар бўлмаса керак. Бир киши  қоронғу подЪездда ётипти, учта аёл келаяпти, бириси ҳалиги одамга қоқилиб кетиб:

-Ой девчёнки, здес какой то мужик лежит,-депти. Чироқ йўқ қоронғу, гугурт йўқ. Биринчи аёл эркакни пайпаслаб кўриб:

-Это не мой муж,-депти. Иккинчиси пайпаслаб кўриб:

-Он не с этого подЪезда,-депти. Учинчиси ҳам пайпаслаб:

-Он не с этого квартала,-депти. Шунда аёллардан бири:

-Ой девченки, давайте Машу позавём, она вес квартал знает,-дермиш… Мана сизга, аёлларимизнинг меҳр-оқибати, олижаноблиги. Биз эркаклар ҳам уларга меҳрибон бўлайлик, шундай жасоратлар кўрсатайликки, бутун дунё аёллари  бутун дунё эркакларини севсин, уларнинг ҳурматига сазовор бўлсин.