Нурулло Остон. Совға (ҳажвия)

Бир ошиқ йигит яхши кўрган қизига чиройли қўлқоп сотиб олибди. Дўконда одам кўплигидан сотувчи қиз янглишиб, йигитга худди шундай ўрамдаги аёлларнинг белдан пастга киядиган ички кийимини бериб юборибди. Йигит бундан бехабар, совғани хат билан бирга севган қизига юборибди. Унда шундай деб ёзилган экан:

«Азизам! Ушбу совғани сизга олишимдан олдин сотувчи қиздан кийиб кўришни илтимос қилдим. Унга жуда ярашди. Жуда енгил эчилар экан. Сотувчи қиз бу либосни ярим туширилган ҳолда кийиб юришни маслаҳат берди. Азизам! Ушбу совғани иккимизнинг муҳаббатимиз рамзи сифатида  қабул қилинг. Ҳар гал ечганингизда мени эсланг. Тез-тез шамоллатиб турсангиз, ҳидланмайди, элпуғич сифатида ишлатишингиз ҳам мумкин. Унинг сизга қанчалик ярашишини тасаввур қилаяпман. Сиз билан кўришгунча ҳали унга кўп инсонларнинг қўли тегади, деб ўйлайман ва бундан хурсандман. Совға ортига муҳрланган қайноқ бўсаларим сизга муҳаббатим рамзидир. Унинг ичидагисини ўпиб қоламан…».