Оқилжон Ғафуров. Аёл ори (ҳикоя)

Юмшоқ гиламлар солиниб, мебеллар ҳусн берган шинамгина хонада Қадима хола Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобини мутолаа қилиб ўтирарди. Ногоҳ ташқаридан эшитилган “Эгачию, эгачи!” деган сас хаёлини бўлди. Китоб саҳифасини хатчўп билан белгилаб, токчага қўйди-да, “Лаббай!” деганча ташқарига йўналди. Чиқиб қараса, давоми…

Cамия Ақиева. Насиба (ҳикоя)

Шоисломнинг хонадонида туғилган тўртинчи фарзанд ҳам қиз бўлди. Заҳро келинни туғруқхонадан уйга олиб келишганида саврнинг ёп-ёруғ куни бўлса-да, бутун уй ичини қоронғулик қоплагандек эди. Ҳаммадан ҳам Заҳрога қийин бўлди. Қайнонанинг бўлар-бўлмасга нуқиб гапириши, эрининг қовоғидан қор ёғиши, катта-кичик уч қизнинг давоми…

Муборак Рустамова. Шаҳарлик муаллим (ҳикоя)

Тошмурод тажангнинг туриб-туриб таъби тирриқ бўлди. Ахир, бундан ортиқ бедодлик бўладими, она сути ҳали оғзидан кетиб улгурмаган бир шаҳарлик тирранча унга ақл ўргатди-я?! Гўринг нурга тўлгур ота-боболаридан эшитмаган панд-насиҳатни шугинадан эшитди-я?! Нима эмиш, Тошмурод ака болаларининг билим олиши учун шарт-шароит давоми…

Асрор Сулаймонов. Бир туп ўрик (қатра)

Куз охирлаб қолган кезлар эди. Тонгги шабада ҳовлидаги дарахт хазонларини тилло тангаларни шопиргандек уёқдан-буёққа учириб ўйнайди.— Дадаси, бугун уйдасиз. Ҳовли-жой юмушларига қарашиб юборсангиз бўларди, — деди хотиним мулойим оҳангда. — Дарахтларнинг шохларини бутаб, қайчи урмасангиз ўрмон бўлиб кетди. Кейин анави давоми…

Абдуғани Абдувалиев. “Матн”шунос (ҳажвия)

Ҳурматли редаксия!Бир бемаъни ҳазил туфайли бошимга тушган ташвишлар ҳақида сизга ёзмоқдаман. Ўтган ойнинг бошларида бир йигит мендан:— Акахон, сиз Ғирвон қишлоғида яшаркансиз, “Ғирвон” сўзининг маъноси нима? — деб сўраб қолди. Ке, шу йигитга битта ҳазил қилиб қўяй, дедим:— “Ғирвон” “ғир” давоми…

Гулруҳ Ёрматова. Тиниқ момо (ҳикоя)

Музли ерда аввал отнинг дупур-дупури, кейин қаттиқ кишнагани эшитилди. Маст уйқуда ётган Маҳмуд полвоннинг кўзлари бирдан чарақлаб очилиб кетди. Узоқ-узоқлардан Қоратўшнинг кишнагани эшитилгандек бўлди. Полвон ирғиб ўрнидан турди. Эгнига чопонини илганча, пайпасланиб бўсағада турган этигини қидирди. Апил-тапил пайтавасини оёғига ўради-ю, давоми…

Аслиддин Мустафоев. Йўловчи (ҳикоя)

Узоқ йўл босган йигит саман отидан тушишга ҳам эриниб, ярим кечаси бир қўрғон дарвозасини тақиллатди. Ичкаридан қиз боланинг «Ким?» деган овози келгач, жавоб қайтарди: — Мен, мусофирман. Мумкин бўлса, бир кечага жой берсангизлар. Эрта саҳар туриб йўлга чиқардим. — Ҳозир, давоми…

Аслиддин Мустафоев. Ҳасса (ҳикоя)

Офтоб энди кўтарилиб, кечаги ёмғирдан реза-реза тер босган деҳқон юзидай ҳўл бўлиб кетган заминни заррин рўмолчаси билан артаётган пайтда Руқия момо кундалик одатини такрорлаб чолининг ҳақига тиловат қилди, титроқ қўллари билан юзига фотиҳа тортди. Қишнинг қаҳратонию ёзнинг жазирамаси туфайли тахталари давоми…

Муродхон Бурхонов. Икки тоғ орасида (ҳикоя)

Тўполондарёнинг тентаги бир тутса ёмон тутади. Пишқириб, ўзанини ўпиради. Мана, қирқ хўжалик яшайдиган Чалпактепани бирпасда ювди-кетди. Хотин-халаж, бола-бақра дод солиб қолди. Офатнинг кўзи кўр бўлади, дегани шу-да. Ҳеч нимага шафқат қилмай, гумбурлаб оқаверди.Жала азонда тинди. Одамлар кўрдики, тепалик ўрнида қип-қизил давоми…

Абдулҳамид Абдуаҳад ўғли. Адашган фикр (ҳикоя)

Кундан-кунга атрофимдагилар билан тил топишишим оғирлашиб кетаяпти. Лаънати фикрим дастидан тобора ҳолдан тойиб бораяпман. Фикримнинг салмоғидан тиззаларим букилиб, бошим ерга эгилганча, тинка мадорим қуриб уйга шошаман. Негаки, уйда ҳаловат бор. Залворли фикринг учун ҳеч ким ғазабга олмайди. Кимдир юзингга қараб давоми…