Саъдина Бобомуродова. Турнагулга келаман (ҳикоя)

Қора тош…
Ниҳоят, етти кечаю етти кундуз ёққан ёмғир бугун тўхтади. Савр шамоли қора булут-чодирларини шошиб йиғиштира бошлади. Самонинг биринчи-яшил қатлами узра офтоб чарақлади. Дов-дарахтлар, майса-гиёҳлар кўзларида, лабларида шудринг-ёш билан уни ярлақади.
Эски ён дафтарчаларимни варақлаб турсам, бир дона қуриган, ҳиди йўқ бинафша гул чиқди. Япроқларига “1982 йил, 2 апрел. ?оратош. Мулла Мансур бобо” деб ёзиб қўйган эканман.
Беихтиёр ўша дамлар ёдимга келди. Роппа-роса 25 йил аввал, талабалик йилларимизда институт томонидан халқ оғзаки ижодидан намуналар тўплаб, ёзиб олиш учун Фориш туманидаги “?оратош-Нурак” қишлоғига жўнатиш-ди. Дугонам Марҳабо Мансурова билан бир ой давомида тоғ бағридаги тик, ҳайбатли қоялар соя солиб турган Мулла Мансур бобонинг уйида турдик. Кечалари ҳовлида, пастгина ишком таги-га қурилган сўрида ётамиз. Узумлари йирик-йирик, худди бош бармоғингиз-дай келади. Ётган жойимизда қўлимизни узатсак ҳам етарди. Мулла Мансур бобо юзлари буғдойи ранг, соқоллари оппоқ, симоби салла, оппоқ кийимларда, мисоли Хизр бобо янглиғ қўр тўкиб юрар-ди. Кўпинча уйчасида, дераза олдида китоб ўқиб ўтирарди.
Мулла бобонинг Хосият момо деган жиккаккина кампири бўларди. Кўпинча биз дарс тайёрлаётганда олдимизга келардида:
-Ўх, шамол қандоқ яхши-я! Тунивилан ҳам тинмади-я,-дерди Фориш шевасида.-Бичоғни олиб равоч териб келинглар. Марҳабо иккаламиз равоч, бинафша, татран (ҳулкар), қўзиқоринлар тергани чиқиб кетардик. Бугун баъзи пайтлари ўз-ўзимга ишонолмай, гумонларга бораман: ўша эртаклардагидай зумуррад кунларни ростдан яшаганмидик ё бариси тушмиди?..

* * *

-Етдик! Ана ?оратош! Шу ердан буриласиз. Ҳаяжон аввал юрагимга, томирларимга ўтиб, сўнг бўғим-бўғимларимга тушади. Ишқилиб, бинафша ўтиб кетмаганмикин-а? Хавотирла ҳайдовчидан сўрайман.
-Апрел келди-ку, ўтиб кетган бўлиши керак.
-Қўйинг-эй, ундай демай туринг, мен учун лоақал битта қолгандир!..

* * *

“Хўжа Боғбон ота зиёратгоҳи” имом хатиби Тўймуҳаммад Мансуров ва Мах-сум бобо билан зиёратгоҳга чиқиб бораяпмиз.
-Отамни Мулла Мансур дейишарди,-дея ҳикоя қилади Махсум бобо. -“?ур-ъони карим”ни етти хил қироатини келтириб ўқирди. Албатта, отамдаги салоҳият, сўфийлик, тасаввуф-тариқат илми, диний дунёқараш кўлами менда йўқ. Отамни кўрган, суҳбатдош бўлган экансизлар. Буни ўзингиз ҳам сез-гандирсиз. Нима қиламиз энди?.. Бир ёғи бизлар аросат таълим, аросат тарбия кўриб ўсдик-ўзбек бўлиб ўзбек, ўрис бўлиб ўрис бўлмадик. ?олаверса, машо-йихлар бежиз айтишмаганда, бола отадан даҳсари…деб. Энди булар ҳам бир авлоддан-авлодларга ўтиб ке-лаётган ривоятлардир, қизим. ?анчаси чин, қанчаси ёлғон, бир Худога аён.
Қадим аждодларимиз бизларга, ҳозиргининг одамларига ўхшаб, ҳаша-матли уй-жойларга ружу қўйишмаган экан. Ўзи беш кунлик дунё бўлса, чин уй-чин дунёда, дея ғорларда, ертўла, капа, ўтов ва чайлаларда яшайверишган. Етти юз эллик йиллар муқаддам, ўн иккинчи асрнинг етмишинчи йилларида Хўжа Боғбон авлиё отамиз (асл исмлари Ибн Муҳаммад ал-Восит бўлган эканлар. Фикҳ (исломий илм-маърифат) тарқатиш учун шу ерларга келиб қолган эканлар. Аслида Ислом-жиҳод дегани эмас. “Жиҳод” дегани ҳам бир хил қўпорувчилар талқин қилаётганидек, террорчилик, босқинчилик дегани ҳам эмас. Аксинча, ислом-том маънодаги маърифатдир. Шу ерда яна бир изоҳ: бу тўғрида Алишер Навоийнинг (“Насойим ул-муҳаббат”) китобидан етти юз авлиёнинг исми шарифи келтирилган экан. Китобдаги олтинчи ўринда: ибн Муҳаммад ал-Восиъ (розияоллоҳу таоло) авлиё келтирилиб, “…Ўз замонасининг беназири эрди ва тобинидин кўпга хизмат қилибдур ва суҳбатиға етибдур ва кўп мошойиҳлар била суҳбат тутибдур… Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидин тамаъ қилма, то барча халқ сенга муҳтож бўлғайлар…” деган фикрлар билан бошла-надиган жумлалар бор. Энди ўша фикрлар айнан шу Хўжа Боғбон авлиё ота ҳақидами ё бошқасими аниқ билмадим.
Отамнинг ўзи ҳаёт бўлганда бошқа гап эди…Хулласи, авлиё бобомиз шу жойларга келибди. Ҳар доим, то дунё яралибдику, яхшилик билан ёмонлик курашиб келган. Шу ғорга етганда орқасидан уни ўлдириш учун қувиб келаётган жоҳил ёвлар жуда яқинлашиб қолибди. Авлиё ота шу ғорга кирибдида, Яратгандан нажот сўраб, илтижолар қилибди. Шунда ғор оғзида, худди мана шу ерларида бўлса керакдир, қалин ўргимчак тўри ҳосил бўлибди. Тўр ичкарисида эса бир мусича-кабутар пайдо бўлибди. Ҳалиги ёвлар етиб келиб қа-рашса, ғор оғзида қалин ўргимчак тўри, тўр орқасида эса бир мусича қўнишибгина турганмиш. Улар, агар шу ерга кириб кетганда, бу ўргимчак тўри албатта бузилиб кетган ва мусича ҳам учиб кетган бўларди, дея ўйлашиб, орқа-ларига қайтиб кетган эканлар. ?аранг, Худо деганнинг йўлини Худонинг ўзи ўнглаб, кўзига шу тўсиқларни кўрсатиб қўйганини қарангда.
Авлиё отамиз қирқ икки ёшларида узлатга чекинибдилар. Узоқ тоат-ибодатдан сўнг, бир куни жамъи азиз-анбиёларини ҳузурига чорлаб, суҳбати аржуманд қилмоқчи бўлибди. Машойихлар, авлиё-анбиёлар руҳи кўпи билан икки сонияга қолмай етиб келишибди.
-Ё, Оллоҳ!-дебди авлиё отамиз.-Энди бу азиз меҳмонларни қандай зиёфат қилурмен?..
Шунда ғойибдан илоҳий пайғом бўлибди:
-Гирдо-гирдингга мевали дарахтларнинг қуруқ чўпларидан суқиб қўй!
Чўпларни ерга эккан заҳотиёқ, улар хил-хил пишиб турган мевали дарахтларга айланаверибди. Чор тарафда, “қирмиз гул”лар-бинафшалар очилиб, равочлар, татранлар бош кўтарибди. ?оратошни ёриб тош лолалар чиқибди. Мана қаранг, тош лоланинг бўйи жуда паст. ?ир-бўз лолалар эса тизза бўйи келади. Ҳеч эътибор қилганмисиз, бошқа жойларда бундай бинафшазор учрамайди, яккам-дуккам ҳолда учраши мумкин. Кейин ?оратош булоқ сизиб чиқибди. Сувининг тиниқлигини қаранг, ичидаги тошларининг рангги ҳам аниқ кўринади-я. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдай: илиққина.
Меҳмонлар мезбон ҳаққига дуолар қилишибди. Бул маъволар, беҳиштдан нур ёғилган, нур оққан (“Нурак”) жойлар экан. Сиз эса асл пири боғбон экансиз. Эмди шу воқеъан Сих Хўжа Боғбон авлиё ота бўлдингиз, дея фатво беришибди.
-Мана бу тут дарахтларининг айланаси тўрт метрлар келади,-Махсум бобо танаси ер бағирлаб кетган, улкан диназаврдай ҳайбатли дарахтларга ишора қилади.-Тошкентдан келган Шарипов деган олим бу дарахтлар етти юз-этти юз эллик йиллар атрофида бўлиши керак, ҳақиқий ёшини дарахт хужайраларидан аниқлайди, дея олиб кетганди. Зиёратгоҳ шу пайтгача вилоят “?ўшчинор” жомеъ масжидига қараш-ли эди. Яқинда вилоят тарихий ва маданий ёдгорликларни асраш ва қўриқлаш инспектсияси раҳбарлари келишиб, дарахтлар ҳам, ғор ҳам, булоқ ҳам шунчаки оддий эмас. Улар тарихий ёдгорликларимиз, муҳофаза қилиниши керак, дея махсус рўйхатга олиб кетишди.
Қадимий (балким ўша чўплардан кў-карган илоҳий) дарахтларни айланамиз. Ажабо, дарахтлар танаси ковакларида қозондай-қозондай тошларни оғушлаб турибди. Бундай катта тошлар дарахт ковагига қандай кириб қолган денг-да. Ё зарра ҳолидан бошлаб, дарахт бағрида улғайиб келаётганмикин?..
Бу “?озоқ мозор”, тепаликнинг орқасидаги эса “Мўғул мозор”. Чингиз-мўғул уруши даврларида кўмилган экан. Хаёлларинг ўз-ўзидан яна мозийга оғади: “…Жанг чоғингда ҳомиладор аёлни тўлғоқ дарди тутти. Бир дарахтнинг (қабуғ) ковагига кириб, кўзи ёриди. Туғилган болага ?ибчоқ (ковакда туғилган) ?ипчоқхон дея ном бердилар”.
Дарахт танасига илинибгина турган кўхна қобиқчани авайлабгина оламан:
Энди ким айтади, “Мўғул мозор”,
Бизга ким жавоб қилади, Дарахтжон?..
Умр бир марталик, дунёчи бозор.
Нечук юракларда лиммо-лим озор…
“Қоратош”- “қора” туркча “улуғвор”, “ҳайбатли” дегани, яна бир маъноси эса “белги”, “ўлчов” аломатларини билди-раркан. Кун шу тошга келганда тийра-мох шамоли эсади, бори наботот ўсишдан тўхтаб, “?ора совуқлар” кезади.
Бу кўҳна, нақшли устунни эса ким, қачон қурганини билмаймиз. ?ачондир, кимдир бу арабий рақамларни ўйиб ёзган. Энди бу рақамларни меъмор ёзганми, ё ўткинчи бир зиёратчими, унисиям номаълум. ?аранг/, тарихни, археологияни ўрганаман деганга қанча мавзу бор. Авваллари-ку, эркимиз, измимиз ўзимизда эмасди. мана элга Ҳуррият бўлди. Энди бу ёғи фақат ўзимизга боғлиқ. Марҳамат, ёз, ёрит, элга кўрсат, номзод бўласанми, профессор бўласанми, бўл, ҳалолинг бўлсин, тўғрими, қизим?
-Тўғри, тўғри!
-Ҳў-ў, “Момоковакни” кўраяпсизми?-тоғнинг тик ёнбағридаги айвонли ғор. Ана қаранг, ичида бир кампир урчуқ йигириб ўтирибди-я!
Эмишки, “Нурак-?оратош”га ёв бостириб келганида қишлоқ четида бир кампир ёлғизгина ўғли билан яшаркан. Инсон “Ҳур туғилғон” (Чўлпон ибораси) эмасми, ўз юртида, ёғий йўл-йўриғига, йўлбошчисига бош эгиб яшамоқликни ҳайф билиб, момо ?оратошга ёлворибди:
Ёрилтош-а, ёрилтош…
Мен бағрингга кирайин.
Ёвга ёр бўп юргунча,
Майли тош бўп қолайин…
Тоғ бардош беролмабди. Негаки, Яратганнинг ўзи инсоннинг жисминигина эмас, ҳис-туйғуларини ҳам азиз-у мукаррам қилгандир. Тош ёрилиб, ғор-айвонча пайдо бўлибди. Кампир ғорнинг айвонида туриб, ёвқур ўғлини кутиб, элга омонлик, ҳуррият тилаб, урчуқ йигириб ўтираверибди, ўтираверибди… ва ахийри шу алфозда тошга айланиб қолибди…
Гъор-айвонга, Тошмомога термулгунча туриб қолдим… Раҳматли энам худди шундай, шу тахлитда урчуқ йигириб ўтиргич эди-я…
Бирдан ҳозир ҳам худди энам ўтиргандай бўлди; Урчуқни бир ён қўйиб, мен томон аста жилгандай бўлди; Тош кафтларга ҳарорат қуйилиб, бошим силагандай бўлди; “Доим яхши юргин, болам”, дея тилов тилагандай бўлди…
Ў!.. энам-а, энам…
Димоғим ачитган қорақуммидир, Тош,
Ё “Қоба қавс айн”гача бир зуммидир, Тош?…
Кўкайим минг пора Тош,
Дунё бунча тор-а, Тош?..
Қоратош!.. Қоратош!..