Султон Акбарий (1923-1997)

Султон Акбарий (тахаллуси; асл исм-шарифи Акбаров Султон) (1923.3.12 —Тошкент — 1997.3.6) — шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942—45). «Ленин учқуни» (1946—47), «Ёш ленинчи» (1952—53), «Қизил Ўзбекистон» (1953—59) газеталарида ишлаган. Бадиий давоми…

Вали Ғафуров (1922-1995)

Жангчи-ёзувчи Вали Ғафуров 1922 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат университетида таҳсил олган. Самарқанд вилоят мактабларида ўқитувчилик қилган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Сталинград остоналарида икки кўзи, бир оёғидан ажралиб, ногирон бўлиб қолган. У жангдан қайтгач, ўқитувчилик қилди, кўзи ожизларга раҳбарлик қилди. давоми…

Ваҳоб Рўзиматов (1921-2006)

Ваҳоб Рўзиматов (1921.17.11, Тошкент – 2006) — журналист ва таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1976). Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи (1955—60), «Шарқ юддузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1945—55), бош муҳаррир ўринбосари (1960—71), «Гулистон» журналида масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари (1971—81), давоми…

Ҳабиб Пўлатов (1920-1989)

Ҳабиб Пўлатов 1920 йилнинг 20 февралида Тошкентнинг ҳозирги Қатортол даҳасида деҳқон оиласида дунёга келган. Бўлажак ёзувчи Тошкент педбилим юртини битириб, 1940 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўқитувчилар тайёрлаш бир йиллик курсига кириб ўқийди. Тошкент ва Қашқадарё вилояти мактабларида давоми…

Маҳмуд Муродов (1916-1996)

Кичкинтойлар адабиётининг таниқли вакили Маҳмуд Муродов 1916 йили Тошкентда туғилган. Тошкентдаги 9-, 17-болалар уйларида тарбиячи бўлиб ишлайди. Кичик-кичик ҳикоя ва лавҳалари билан журналларда фаол қатнашади. 1955 йилдан «Гулхан» журналида масъул котиб, 1958 йилдан умрининг охиригача «Ғунча» журналида масъул котиб лавозимида давоми…

Эргаш Жуманбулбул ўғли (1868-1937)

Эргаш Жуманбулбул ўғли (1868, ҳозирги Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қўрғон қишлоғи — 1937.12.5, Қўштамғали қишлоғи) — ўзбек халқ шоири, достончи. Деҳқон достончи оиласида туғилган. Унинг етти ота-бобосигача, шунингдек, амаки ва момолари достончи-шоир ўтган (Ёдгор, Лафас, Мулла Тош, Мулла Холмурод, Жуманбулбул, давоми…

Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860-1957)

Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860 — Тошкент —1957) — муфтий, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонинг отаси. Руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх ул-ислом Аюбхон ибн Юнусхондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Ақоид, фиқҳ, тафсир ва ҳадис давоми…

Санжар Содиқов (1940-2020)

Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 1940 йил 21 июл куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Пойтахтдаги кўзи ожиз болалар мактаб-интернатини тамомлагач Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 1965 йилдан то умрининг сўнггига қадар Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Саидризо Ализода (1887-1945)

Саидризо Ализода 1887 йил 15 февралда Самарқандда таваллуд топган. Отаси ҳожи мир Махсум эронлик бўлиб, 1882 йилда Хуросондан Бухорога, сўнгроқ Самарқандга кўчиб келган. Саидризо Ализода олти йил Самарқандда мадраса таҳсилини олган, бир муддат отасига гилам сотишда ёрдамлашиб турган, бир рус давоми…

Вадуд Маҳмуд (1898-1976)

Вадуд Маҳмуд 1898 йилда Самарқанд округининг Юқори Дарғам туманига қарашли Тайлоқ қишлоғида таваллуд топган. Отаси Маҳмуд Пирмуҳаммад имом бўлган (1905 йили вафот этган). Онаси Анбара (1934 йили вафот этган) эса уйда болалари тарбияси билан шуғулланган. В. Маҳмуд дастлаб Самарқандда Абдуқодир давоми…


Мақолалар мундарижаси