Пиримқул Қодиров (1928-2010)

Пиримқул Қодиров (1928.25.10. Тожикистон Республикаси Шаҳристон тумани Кенгкўл қишлоғи – 2010) — ёзувчи, адабиётшунос олим. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўрта Осиё университетининг шарқшунослик факултетини (1951) тугатган. СССР Ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи (1954—63), давоми…

Абдулаҳад Муҳаммаджонов (1928-2016)

Муҳаммаджонов Абдулаҳад Раҳимжонович (1928.26.12, Тошкент – 2016) — шарқшунос ва археолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000). Тарих фанлари доктори (1973), профессор (1989). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). 1956-70 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтида катта илмий ходим, давоми…

Саъдулла Кароматов (1928-1987)

Кароматов Саъдулла Музаффарович (1928.14.7, Бухоро – 1987.21.8, Тошкент) — журналист, ёзувчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетини тугатган (1949). Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитасида ходим (1949—51), «Совет Ўзбекистони» газетасида адабий ходим, бўлим мудири (1954—57), «Ўзбекистон маданияти» давоми…

Исматуллоҳ Абдуллаев (1927-2005)

Исматуллоҳ Абдуллаев (1927.10.3, Наманган – 2005) — шарқшунос, манбашунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филология фанлари доктори (1979). Наманган ўқитувчилар институтини (1944), Ўрта Осиё давлат университетининг шарқ факултетини тамомлаган (1951). Наманган педагогика институтида ўқитувчи (1951—57), Ўзбекистон Фанлар академияси давоми…

Жўра Абдуллаев (1927-2020)

Абдуллаев Жўра Абдуллаевич (1927 йил 21 февраль, Тошкент – 2020 йил 18 апрель) — энергетик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), техника фанлари доктори (1973), профессор (1982). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Ўрта Осиё политехника институтини битирган (1953). Ўзбекистон давоми…

Одил Ёқубов (1926-2009)

Одил Ёқубов (1926.20.10, ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти Қарноқ қишлоғи – 2009, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. ТошДУ филология факултетини тугатган (1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1955—59), «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири (1959—63; 1967—70), «Ўзбекфильм» киностудияси давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов (1926-2005)

Ҳайитметов Абдуқодир Ҳожиметович (1926.27.5, Данғара тумани Қиёлиқум қишлоғи — 2005.7.5, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), филология фанлари доктори (1965), профессор (1970). Ўрта Осиё университетининг шарқшунослик факултетини тугатган (1949). Ўзбекистан Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида давоми…

Мақсуд Қориев (1926-2010)

Мақсуд Қориев (1926.1.8, Тошкент, 2010) — ёзувчи ва журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкент юридик институтини тугатган. Юридик фанлари номзоди, доцент (1994). «Тошкент ҳақпқати» газетасида муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир (1954— 63), «Совет Ўзбекистони» газетаси (1964-84), «Муштум» журналида бош давоми…

Азизхон Қаюмов (1926-2018)

Азизхон Қаюмов (1926.19.01, Қўқон – 2018.16.02, Тошкент) — адабиётшунос, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), филология фанлари доктори (1961). Пўлат Қайюмовнинг ўғли. Ўрта Осиё давлат университетининг шарқ факультетини тугатган (1949). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида давоми…

Саида Зуннунова (1926-1977)

Саида Зуннунова (1926.15.2, Андижон — 1977.20.3, Тошкент) — шоира. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. Андижон ўқитувчилар институтини (1943) ва Ўрта Осиё университетининг филология факултетини (1947—52) тугатган. «Гулхан» журнали (1953—56), «Ўзбекистон маданияти» газетасида адабий ходим (1956—57), Бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1957—58) ҳамда давоми…


Мақолалар мундарижаси