Турсунбой Адашбоев (1939-2017)

Турсунбой Адашбоев 1939 йилнинг 1 январида Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетини ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган. Ўзбек ва қирғиз тилларида ижод қилади. «Камолнинг олмаси» деб номланган биринчи китоби 1967 йилда, талабалик чоғидаёқ нашр давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов (1939-2020)

Иброҳимов Абдуқаҳҳор Абдусаматович (1939.16.8, Тошкент – 2020.20.6, Тошкент) — ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1990). Тошкент давлат университети филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1962). «Ўзбекистон маданияти» газетасида адабий ходим ва будим мудири (1962—72), «Гулистон» журналида масъул котиб (1972—75), давоми…

Саъдулла Сиёев (1939-2021)

Саъдулла Сиёев 1939 йил 25 мартда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри яқинидаги Қарноқ қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1957—1962). Тошкент радиосида, «Муштум» ҳажвий журналида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармасида, республика телевидениесида ишлаган. Саъдулла Сиёев ўз ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Унинг дастлабки давоми…

Тўлан Низом (1939-2020)

Тўлан Низом (тахаллуси; асл исм-шарифи Низомиддинов Тўланбой) 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманининг Бешгул қишлоғида туғилган. Андижон педагогика институтини тугатган (1965). Ёшлар ташкилотларида раҳбар (1965-76), туман халқ таълими бўлимида мудир (1976-83), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида масъул давоми…

Темур Пўлатов (1939)

Ёзувчи Темур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилган. Бухоро Давлат педагогика институтини, Москвадаги киносценаристлар олий курсини битирган. Унинг дастлабки қиссаси («Не ходи по обочине») 1964 йилда «Звезда Востока» журналида чоп этилади. Шундан сўнг у яратган қисса ва романлар Тошкентда, Москвада рус давоми…

Сафар Барноев (1938-2001)

Сафар Барноев 1938 йил 6 майда Бухоро яқинидаги Дилкушо қишлоғида туғилган. Тошкент давлат дорилфунунининг журналистика бўлимини тугатган (1966). «Ёш гвардия» (ҳозирги «Камалак») нашриётида, Республика Ёзувчилари уюшмасида, Халқ таълими вазирлигида, «Гулхан» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Унинг биринчи шеърий тўплами 1970 давоми…

Гулчеҳра Нуруллаева (1938-2021)

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. Тошкент университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган (1956—1964). «Ўзбекистон хотин-қизлари» (ҳозирги «Саодат», 1961—1967) журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган. Унинг ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўплами давоми…

Жамол Камол (1938-2022)

Жамол Камол (Камолов Жамол; 1938.26.4, Шофиркон тумани — 2022.27.09, Тошкент шаҳри) — Ўзбекистoн халқ шоири (1992). Бухоро педагогика инститининг филология факултетини тугатган (1959). Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистoн Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант давоми…

Ўктам Усмонов (1938-1990)

Ўктам Усмонов (1938.25.7, Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғи — 1990.3.1) — ёзувчи, журналист. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг тарих-филология факултетини тугатган (1959). «Ленин учқуни», «Совет Ўзбекистони» газеталарида адабий ходим ва бўлим мудири (1959—72), Республика партия МКда масъул ходим (1972—82), Ўзбекистон Ёзувчилар давоми…

Ориф Одилхонов (1938-2002)

Ориф Одилхонов 1938 йилнинг 10 январида Тошкент вилоятининг Паркент туманига қарашли сўлим Сўқоқ қишлоғида таваллуд топди. Унинг болалик йиллари уруш ва урушдан кейинги оғир йилларга тўғри келди. 1955 йили Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг агрономия-иқтисодиёт факултетига ўқишга кириб, уни 1960 йили давоми…


Мақолалар мундарижаси