Алижон Жўраев. Ҳаё (ҳикоя)

Чирманда садоси олис-олисларга қадар тараларди. Зумрад опанинг хушовозидан ҳузурланган аёллар қўшиқ сеҳрига маҳлиё бўлиб қолгандилар. Тоғда тойчоқ кишнайди-ё,От бўлдим деб ёр-ёр,Уйда келин йиғлайди-ё,Ёт бўлдим деб ёр-ёр… Зебо атлас кўйлакда бир чиройи минг бўлиб кетган сўлим кокилларини рўмоли билан танғиб, қайрилма давоми…

Солиҳ Ёқубов. Ғаройиб синов (ҳажвия)

Зокир Қодирович ақлли, обрўли одам. Лекин у хотини Гулбаҳорнинг доим куюниб айтадиган «Ҳозир одамлар оёғи билан эмас, тили билан юради», деган гапини бир ўзимда синаб кўрай деб ғаройиб «эксперимент»га қўл урди. Якшанба куни дўсти Олимбекникидаги зиёфатда бўлиб қайтаркан, уйига юз давоми…

Солиҳ Ёқубов. “Энг зўр” латифа (ҳажвия)

Бошлиқ қўнғироқ қилганда жиринглайдиган, ходимлар унга «соқов» деб ном қўйган телефон «сайраганда» хонадагилар бир-бирига хавотирланиб қарашди. Ранги қув ўчган Нусратбек телефон гўшагини аста кўтарди. Қабулхона котибасининг овози эшитилди:— Сизни Тоир Турсунович сўраяптилар. Зудлик билан ҳузурларига кирар экансиз.Қўрқувдан қўллари қалтираган Нусратбек давоми…

Ўлжабой Қаршибой. Дунёнинг чети (ҳикоя)

Машина Тошкент — Термиз йўлидан илдам одимлайди. Рулда Қутбулло, ёнида Мадиёр, орқа ўриндиқда эса камина. Шаҳардан чиқмаганимизга ҳам анча бўлган экан. Йўл манзаралари, кенг далалар, узоқдан кўриниб турган тоғлар, бекатдаги турфа одамларни кўриб, ажаб, қачонлардир дилда собит бўлган хаёллар кўнгилга давоми…

Абдураҳим Маҳсумов. Телефон одам (ҳажвия)

Қобил Қултўраевич ширкат раҳбари бўлдию қабулига келувчилар навбат пойламайдиган бўлишди.Яқинда унинг қабулида бўлиб, бунга амин бўлдим. Ўйлаган эдимки, бошлиқнинг олдига кириш амри-маҳол бўлса керак. Йўқ, бошлиқ қабулхонасига кирсам, ҳаммаёқ жим-жит.“Ҳе, қойил-е, ишим битадиган бўлди”, деб ичкарига кирдим.Хонада бошлиқдан бошқа ҳеч давоми…

Абдураҳим Маҳсумов. Хўп бўлади (ҳажвия)

Идорамизга яқинда ишга келган Ваққосбойни “жуда хушбичим йигит” дейишади. Гаплари бирам мулойим. Айниқса, дастлабки келган кезларида унинг ҳар бир сўзи ҳаммамизга асалдай ёқиб тушди.“Ука, мана бу ишларни қилиб қўйинг”, десангиз “хўп бўлади”, “анави ишларни қилиб юборинг”, десангиз “хўп бўлади” деб давоми…

Абдураҳим Маҳсумов. Гапнинг нишаби (ҳажвия)

Ҳайдар мўйловнинг ишламаган жойи қолмаган. Хотини эса мўйловнинг қаерда ишлаётганини сўраб ўтирмайди. Гап-сўзию муомаласидан билади-қўяди.— Азизим, — деб келарди бир вақтлар мўйлов, — сизнинг қаддингиз кўзага, овозингиз пиёланинг жарангдор мусиқасига, кулишингиз биринчи нав чинни косага ўхшайди.Хотини майингина куларди. Билардики, эри давоми…

Дилфуза Қўзиева. Учинчи одам (ҳикоя)

Эшик очилиши билан ташқарида турган Дурдона қийқириб юборди:— Сюрпри-из!Раъно ҳайрон. Ахир остонада турган дугонаси иккита катта сумка кўтариб олган, афтидан қаёққадир кўчаяпти, ё…— Уйлаб-ўйлаб уйимни ремонт қилдирадиган бўлдим. Ўладиган дунёда ўтираманми энди, отам замондан қолиб кетган сариқ обойларга термулиб, дедим. давоми…

Муродулла Ғафуров. Кўнгилчановнинг кўрганлари (ҳажвия)

— Ҳечам ёлғон гапирма! Бировнинг дилига озор етказишдан тийилиб юр.— Астойдил меҳнат қилиб, ҳалол пул топ! Қунт билан ҳунар ўрган. Имкони борича одамларга яхшилик қилишга интил.— Дўст орттир.Ота-онам болаликдан шундай тарбия беришди. Мен ҳам уларнинг маслаҳатига тўлиқ риоя қилиб ўсдим. давоми…

Абдусаттор Содиқов. Гуллаётган дарахт (ҳикоя)

Гулжаҳон эрта тонгда сут-қатиғини бозорга олиб бориш учун эшикни очса, ё тавба, уйининг нақ тагида икки туп ўрик дарахти пайдо бўлибди. Ажабки, улар яна куртак очиб, гуллай деб турибди. Қизиқ, осмондан тушганми ёки ердан чиққан, Гулжаҳон билолмай ёқа ушлаб қолди. давоми…


Мақолалар мундарижаси