Абдулла Қаҳҳор адабиёт ва ҳаёт ҳақида

Чуқур билим, ҳақиқий талант эгаси ўз кучига, олдинда кетаётганларга етиб олишига, бир сафда кетаётиб, ҳеч қачон орқада қолмаслигига ишонади. Маърифатсиз, талантсиз ёзувчи (ёзувчи эмас) эса, бировга етиб олишга ожизлик қилади-ю, уни чалиб йиқитишга, лоақал бўйнига кир латта илиб таъбини хира давоми…

Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?

Ҳаётдан ва ўзидан ўзиш учун одам идеал қидиради. Ўзишни истамаган одам ўзига ўзи идеал бўлиб кўринади. *** Кишилар кўпинча идеални ўтмишдан қидирадилар, чунки тирик идеаллар ўзларининг қусурлари ва иллатларини ошкор қилади.

Маҳмуд Кошғарий мақолларидан

«Тулку ўз инига урса, ужуз бўлур» («Тулки ўз уясига қараб улиса қўтир бўлади»). Маҳмуд Кошғарий изоҳлашича, «бу мақол ўз элини, уруғини ва мамлакатини ёмонловчиларга қарата айтилади». * * * «Эрик эрпи яғлиғ, эрмагу баши қанлиғ» («Тиришқоқнинг лаби ёғлик, эринчоқнинг боши давоми…

Конфуций ҳикматлари

Устоз айтарди:— Ота-онангизнинг хизматини адо этаётганда, уларга оҳиста сўйланг. Агар улар сизнинг айтганларингизни қилишни истамаётганликларини кўрсангиз, бари бир тавозеда тураверинг ва одоб қоидаларини бузманг. Ҳатто қон ютиб турган бўлсангиз ҳам, койинганингизни билдирманг.

Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.ФИТРАТ

Алишер Навоий ҳикматлари

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг давоми…

Қайроқи фикрлар

• Билим томон йўл қисқа эмас. (Япон халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. (Инглиз халқ мақоли)• Ўйламай гапириш- мўлжалга олмай ўқ узишдир. (Испан халқ мақоли)• Сукут сақлаб ҳам хато қилиш мумкин. (Инглиз халқ мақоли)• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. давоми…

“Алхимик”ни варақлаганда

Ҳамма вақт ўзингнинг нимани ҳоҳлаётганингни аниқ бил. Саҳро ичкарисига кирганингдан сўнг тамом орқага йўл йўқ, фақат олдинга юриш керак. Қолгани Оллоҳнинг қўлида.Муҳими ҳеч иш чиқмаслигидан қўрқмаслик зарур. * * * Жамики сир-асрор айнан шу ҳозирги кунда жам бўлган. Айни дамдаги давоми…


Мақолалар мундарижаси