Филип Честерфилд. Ҳикматлар

* * * Ўртамиёна дамдуз бўлиш, яъни сир сақлай билиш — иродали киши фазилатидир. Руҳан бақувват киши, ортиқча сир-саноатга берилмайди. Фақатгина қўрқоқлару риёкорлар ўзларининг асл башараларини яшириш мақсадида ҳамма нарсани сирга айлантиришади. * * * Ўзи ҳақида ҳеч нима гапирмайдиган давоми…

Эркин Воҳидов ҳикматларидан

Шеър шоир қалбида туғилган ҳаётий туйғуларни ифода қилади ва шу билан ўқувчи юрагини ром қилади. Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди. Бу сеҳрли оташсиз ҳар қандай шеърий жимжималардан, бадиий воситалардан, маҳоратдан наф йўқ. давоми…

Муваффақият ҳақида ҳикматлар

Ўзингиз орзу қилган киши бўлишингиз учун ҳеч қачон кеч эмас. Жорж Элиот   Агар сен бирор нарсани ўйлаб топа олсанг, уни бажаришга ҳам қодирсан. Уолт Дисней   Муваффақият фақат интилувчан одамгагина насиб қилади. Қийин шароитда тушкунликка тушадиганларни эса жуда кам давоми…

Чарли Чаплин ҳикматларидан

Комедия суратга олиш учун менга парк, полициячи ва битта чиройли қиз кифоя қилади. Севилмаганларгина нафратланадилар. Мен сийқаси чиққан мавзудан қўрқмайман. Ҳаётнинг ўзи тўласича сийқалик. Ахир ҳар биримиз яшаймиз ва ўламиз, бир кунда уч маҳал овқатланамиз, севамиз ва севмай қўямиз. Ҳаётдаги давоми…

Жак Ив Кусто ҳикматларидан

Имконсиз туюлган ишларни уддалашни муваффақият дейиш мумкин. Агар мантиққа боғланиб қолганимизда, келажак бизга афсус-надоматлар олиб келарди. Мантиқдан муҳимроқ нарсалар бор. Биз одамлармиз. Эътиқод ва умидга эгамиз, меҳнат қила оламиз. Биринчи қадамни ташлашга қизиқувчанлик туртки беради, унинг ортидан эса илм эргашади. давоми…

Алберт Эйнштейндан ҳаётий сабоқлар

Алберт Эйнштейн буюк олим, бир қатор оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз. Барчамизда давоми…

Жеймс Жойс жаҳон адиблари ҳақида

“Ёзувчи бўлишдан аввал ўқувчи бўлиш керак”. Бу – аксиома. Зеро, Абдулла Қодирий таъкидлаганидек, “Ёзувчи бировни такрорлаб қўймаслик учун ҳам ўқиши керак”. Агар тарихга назар ташланса, кўплаб буюк адиблар мутолаа орқали маҳоратини оширганини кўриш мумкин. Жумладан, Жеймс Жойс ҳам. Габриэле Д’Аннунцио. Француз давоми…

Навоийдан 9 SMS

Аслида, бу мумтоз мисраларни, анъанага кўра, Алишер Навоийнинг шоҳбайтлари, ҳикматлари тарзида ҳам тақдим этиш мумкин эди. Ёшларнинг қизиқишлари ва ахборот асри талабларини инобатга олиб, “Навоийдан 9 SMS” дея сарлавҳа қўйишга журъат топдик. Зотан, қўша қулфлар ортида сақланган туман танга эмас, давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Фикр ва зикр (тил ҳақида мулоҳазалар)

Тилнинг ғариблиги — тафаккурнинг қашшоқлигидан. * * * Тилинг бўлмаса, гапириб нима қиласан? * * * Ё раббий! Ўз тилида фикрлай олмайдиган кишилар, ўз тилида ёза олмайдиган «ёзувчилар», ўз тилида ўқий олмайдиган ўқувчилар, ўз тилида илм ярата олмайдиган олимлар, ўз давоми…

Конфуций. Олий одам рўёми, рўёб?

Чин мамлакати деганда, барчанинг кўз ўнгида энг аввало, пастаккина одамчалару узун чўпчалар, Буюк Хитой деворию Пекин операси… ва Конфуций гавдаланса ажаб эмас. Юнон фалсафасида Суқротнинг ўрни қай даражада бўлса, Хитой фалсафаси ҳам Конфуций билан барҳаёт. Орадан қанча вақт ўтмасин, олтин давоми…


Мақолалар мундарижаси