Қайроқи фикрлар

Билим томон йўл қисқа эмас. (Япон халқ мақоли)
Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. (Инглиз халқ мақоли)
Ўйламай гапириш- мўлжалга олмай ўқ узишдир. (Испан халқ мақоли)
Сукут сақлаб ҳам хато қилиш мумкин. (Инглиз халқ мақоли)
• Кўпчилик ғозни оққуш, деб ўйлайди. (Инглиз халқ мақоли)
• Ўйламай гапириш- мўлжалга олмай ўқ узишдир. (Испан халқ мақоли)
• Сукут сақлаб ҳам хато қилиш мумкин. (Инглиз халқ мақоли)
• Соҳилдан қараганда, денгиз чиройли. Денгиздан қараганда эса соҳил гўзалдир. (Дания халқ мақоли)
• Дарахт илдизи билан тирик, инсон дўсти билан. (Рус халқ мақоли)
• Нима ўқиганингни эмас, нима уққанлигингни сўзла. (Тожик халқ мақоли)
• Беватан одам куйламайдиган булбулга ўхшайди. (Рус халқ мақоли)

КОРEЙС ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ

• Калтакнинг биринчиси яхши тегади.
• Ишонган болта оёқни чопар.
• Игна борадиган жойга ип ҳам боради.
• Бошингга лойиқ қалпоқ кий.
• Думинг узун бўлса, тутиласан.
• Одам бир марта ўлади.
• Гўзал чеҳра ортида хунук қалб борлигини билиб бўлмайди.
• Яхши эрнинг хотини ҳам яхши бўлади.
• Гўдак ва аҳмоқ ростгўй бўлади.
• Меҳнат бахтнинг онасидир.
• Инсон ейиш учун яшамаслиги керак. Балки яшаш учун ейиши лозим.
• Худо эрта уйғонадиган одамга ёрдам беради.
• Пул билан бахт ясаб бўлмайди.
• Табиат энг буюк табибдир.
• Дўсти йўқ одам – бахтсиз одамдир.
• Аҳмоқликни даволайдиган дори йўқ.
• Сўз пичоқдан ўткир.

Отабек Йўлдошев тайёрлади