• Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
• Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.
• Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
• Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?
• Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
• Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.
• Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
• Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
• Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
• Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
• Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.
• Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
• Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Ҳизр бил.
• Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.
• Эй, дўст! Мен Мажнун эмасман, аммо чақирсанг чўли биёбонга боришга ҳам тайёрман.
• Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
• Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг чароғон бўлсин.
• Биз севсак гар, ер бўламиз, биз севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.
• Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.
• Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
• Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.
• Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.
• Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.
• Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
• Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.
• Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
• Ғайратинг қанотингдир.
• Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.
Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси