“Буюклар ҳалқаси”

Маърифатнинг чегараси — нафс ва унинг истак-хоҳишидан холи бўлишдир. Тоҳир Мақдисий

* * *

Кимки ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни ҳақ йўл билан хор қилиб қўяди. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир

* * *

Ҳар бир нарсанинг занги бўлади, қалб нурининг занги эса тўйиб овқатланишдир. Абу Сулаймон Дороний

* * *

Одамлар билан оловга муомала қилганингдек муомала қил: фойдаларидан баҳраманд бўлгину, куйдиришларидан эҳтиёт бўл! Шақиқ Иброҳим Балхий

* * *

Кимки ўзининг назарида ўзи хор кўринса, Аллоҳу таоло унинг даражасини баланд қилади ва кимки ўзининг назарида ўзи улуғ кўринса, Аллоҳу таоло уни бандаларнинг назарида хор қилиб кўрсатади. Абу Музоҳим Шерозий

* * *

Кимдаки бир яхши хислат кўрсанг ундан ажрамагинки, албатта, унинг барокотидан сенга ҳам наф етади. Ҳамдун Қассор

* * *

Кимнинг кўзига фақат ўз яхшиликлари кўринса, у одамлар нафратига ­мубтало бўлади, агар фақат ўз ёмонликлари кўринса, одамлар нафратидан эмин бўлади. Маҳфуз Муҳаммад

* * *

Инсоннинг эски чопонда юргани ­бировнинг янги тўнини кийиб юрганидан яхшироқ. Муҳаммад Ҳамид Тирмизий

* * *

Ўзингни яхши кўришинг — ўзингни ҳалок қилишингдир. Абулҳасан Сойиғ Динаварий

* * *

Тилнинг таваккули даъво қилади, ­қалбнинг таваккули маъно беради. Абу Жаъфар Фарғоний

* * *

Қалб тириклиги нафсни ўлдириш ­биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ­ишларнинг қуввати ва манбасидир. Абубакир Тамастоний

* * *

Олийҳиммат бўл! Зотан, кишини ­жидду жаҳд эмас, юксак ҳиммат ­камолга етказади. Жаъфат Муҳаммад Нусайр Хулдий Хаввос

* * *

Миянгдаги борини чиқариб ташла, қўлингдаги борини эҳсон қил ва бошингга нима келса хотиржам қаршила. Шайх Абу Саид Абулхайр

* * *

Овқатланишда ўртача меъёрни ­сақлаш, яъни ўта тўқ ҳам, ўта оч ҳам бўлмаслик яхшидир. Хожа Муҳаммад Порсо

* * *

Барча яхшиликлар уйнинг ичкарисида, унинг калити тавозедир. Барча ёмонликлар ҳам уй ичкарисида, унинг ­калити эса такаббурликдир. Юсуф Ҳусайн Розий

* * *

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, ­фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! Жалолиддин Румий

Сайфиддин Сайфуллоҳнинг ­олтин силсила туркумидан “Буюклар ҳалқаси” китобидан