Навоийдан 9 SMS

Аслида, бу мумтоз мисраларни, анъанага кўра, Алишер Навоийнинг шоҳбайтлари, ҳикматлари тарзида ҳам тақдим этиш мумкин эди. Ёшларнинг қизиқишлари ва ахборот асри талабларини инобатга олиб, “Навоийдан 9 SMS” дея сарлавҳа қўйишга журъат топдик. Зотан, қўша қулфлар ортида сақланган туман танга эмас, давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Фикр ва зикр (тил ҳақида мулоҳазалар)

Тилнинг ғариблиги — тафаккурнинг қашшоқлигидан. * * * Тилинг бўлмаса, гапириб нима қиласан? * * * Ё раббий! Ўз тилида фикрлай олмайдиган кишилар, ўз тилида ёза олмайдиган «ёзувчилар», ўз тилида ўқий олмайдиган ўқувчилар, ўз тилида илм ярата олмайдиган олимлар, ўз давоми…

Конфуций. Олий одам рўёми, рўёб?

Чин мамлакати деганда, барчанинг кўз ўнгида энг аввало, пастаккина одамчалару узун чўпчалар, Буюк Хитой деворию Пекин операси… ва Конфуций гавдаланса ажаб эмас. Юнон фалсафасида Суқротнинг ўрни қай даражада бўлса, Хитой фалсафаси ҳам Конфуций билан барҳаёт. Орадан қанча вақт ўтмасин, олтин давоми…

Ли Шан-Ин. Ҳикматли мансуралар

Хитой тарихида Тан сулоласи даврида яшаб ўтган адиб Ли Шан-ин (813-858) ижодида ҳикоялар билан бирга қисқа қайдлар, афоризмлар ҳам кенг ўрин тутган. Ҳаётий тажриба, поэтик кузатишлар бу адибга замона воқеликларини бутун ранг-барангликлари, экзотикаси, бўёқлари билан жозибали ва ихчам шаклларда тасвирлаш давоми…

Ҳақиқат йўли тўғрисидаги тафаккур

XX аср дунё адабиётининг забардаст вакилларидан бири Франц Кафка 1883 йил 3 июлда Австрияда таваллуд топди. Унинг “Жараён”, “Қаср”, “Америка”, “Эврилиш”, “Ҳукм” каби қатор асарлари дунё китобхонларига яхши таниш. Кафканинг турфа хил жумбоқларга бой асарларини ўқиб, тадқиқ этганимиз сайин, унинг давоми…

Лев Толстойнинг ҳаёт қоидалари

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ. * * * Ҳар қандай жисмоний машаққатга давоми…

Асқад Мухтор: “Ёш ёзувчи бўлиш қийин”

Жаҳондаги фикр ва ахборотларни элаб, саралаб олиш ёшларнинг ўз қўлида. Бу эркинлик, инсонни бундай мустақилликка ўргатиш яхши, лекин ёшларнинг адашиши ҳам бор. Ёш бўлиш яхши. Аммо бу ҳам қийин. Айниқса, ёш ёзувчи бўлиш қийин. Чунки ҳам ўзингни, ҳам бировларни тарбиялашинг давоми…

Айзек Азимов ҳикматлари

Одамлар ўзларини қўшниларидан яхшироқ, маданиятлари қадимийроқ ва юқорироқ, бошқа ерларга тарқалган жамики яхши жиҳатлар улардан олинган, ёмонликлар эса ўзга мамлакатларда ўйлаб топилган, деб ҳисоблашга ўрганиб қолганлар. *** Келажакда ҳам китобнинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай олмайди, худди ўтмишда эгаллай олмаганидек. *** давоми…

Коса тагида нимкоса… (Қўлбола ҳикматлар)

Ҳикматлар қадимдан мавжуд ва улар турличадир.Замона зайли билан ҳикматларнинг янгича тури, айтиш мумкинки сатирик адабиётнинг янги жанри пайдо бўлди. Гоҳо ним табассум, гоҳо аччиқ заҳархандага йўғрилган, қисқа, таъсирчан, мўлжалга бехато урадиган бундай қўлбола ҳикматларнинг доимий ижодкорлари ва мухлислари майдонга чиқди. давоми…

Виктор Томилов. Коса тагида нимкоса

Ким битта тошга икки марта қоқилса, учинчи марта ҳам қоқилади. * * * Батартиб турмуш учун курашиб, ўз уйида шикоят дафтари юритишни йўлга қўйди. * * * Агар дунёни ағдар-тўнтар қилмоқчи бўлсанг, бунинг йўли осон: оёғингни осмонга қилиб, бошинг билан давоми…


Мақолалар мундарижаси