Алибек Рустамов (1931-2013)

Атоқли тилшунос ва адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, академик Алибек Рустамов 1931 йили Тошкент вилоятида хизматчи оиласида туғилган. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетини тамомлаган. Бўлғуси олим ўз меҳнат фаолиятини 1955 йили Ўзбекистон Фанлар давоми…

Салоҳиддин Мамажонов (1931-2005)

Салоҳиддин Мамажонов (1931.15.12, Қўрғонтепа тумани – 2005) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2001). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), филология фанлари доктори (1968), профессор (1972). Салоҳиддин Мамажонов филология соҳасида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшди. давоми…

Абдурашид Абдуғафуров (1931-2005)

Абдуғафуров Абдурашид Хўжаевич — (1931.1.15, Тошкент – 2005) — адабиётшунос, матншунос. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), филология фанлари доктори (1970), профессор (1979). Ўрта Осиё давлат университетининг филология факултетини тамомлаган (1951). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим, давоми…

Жуманиёз Жабборов (1930-2010)

Жуманиёз Жабборов (1930.25.10, Косон тумани – 2010.13.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ шоири (1997). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1980). ТошДУ филология факултетини тугатган (1952). «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири, масъул котиб (1953—62), «Гулхан» журнали бош муҳаррири (1962—64), Республика газетаси («Совет давоми…

Лазиз Қаюмов (1930-2004)

Лазиз Қаюмов (1930.23.4, Қўқон – 2004.11.1, Тошкент) — адабиётшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), филология фанлари доктори (1963), профессор (1965). Азизхон Қаюмовнинг укаси. Ўрта Осиё давлат университетининг филология факултетини тугатган (1952). Шу университетда ўқитувчи (1953—56), доцент (1956—65), декан (1960—62), давоми…

Озод Шарафиддинов (1929-2005)

Шарафиддинов Озод Обидович (1929.1.3, Қўқон шаҳри, Охунқайнар қишлоғи – 2005, Тошкент) — адабиётшунос олим, танқидчи. Ўзбекистон Қаҳрамони (2002). Филология фанлари номзоди (1954), профессор (1979). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). ТошДУнинг ўзбек филологияси факултетида доцент, профессор (1955— 95), «Тафаккур» журналида бош давоми…

Душан Файзий (1927-2009)

Душан Файзий (1927.5.2, Қизилтепа тумани – 2009, Самарқанд) — шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Самарқанд университетининг филология факултетини тугатган (1952). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими котиби (1957—72), Самарқанд вилояти телевидение ва радиоэшиттириш давоми…

Жонрид Абдуллахонов (1929-2015)

Жонрид Абдуллахонов 1929 йили Наманганда туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультети, Москва Олий Адабиёт курсини тугатган. Унинг «Мактабдошларим» (1952) номли биринчи шеърий тўплами, «Ҳикоялар» (1956), «Тўйга келинглар» (1960), «Тонг ёришган соҳилда» (1962) каби ҳикоялар тўпламлари, «Гулчеҳра» (1962) қиссаси, «Йўл» (1964) давоми…

Турғун Пўлат (1928-1974)

Ёзувчи Турғун Пўлат 1928 йили Наманганда туғилган. Ёзувчи сифатида 50- йилларда матбуотда кўрина бошлаган. Дастлаб «Бизнинг бобо» (1951), «Буюк савдо» (1952), «Мангу қўлдошимсан» (1956), «Фестивал қўшиғи» (1959) каби шеърий асарлар ёзган. Айни чоғда «Аёллар исёни» (1967), «Жиғилдон қори» (1970), «Тўра давоми…

Азиз Абдураззоқ (1928-2007)

Таниқли шоир, таржимон ва муҳаррир Азиз Абдураззоқ 1928 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. Аввал Маданий-оқартув техникумида, кейин Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил кўрди. Кўп йиллар ёшлар газетасида (ҳозирги “Туркистон”), “Шарқ юлдузи” ва “Гулистон” журналларида адабий ходим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб давоми…


Мақолалар мундарижаси