Муҳаммадризо Огаҳий (1809-1874)

Огаҳий (тахаллуси; тўлиқ исм-шарифи Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли) (1809.17.12, Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1874.14.12) — шоир, тарихчи, таржимон. Мироб оиласида туғилган. Хива мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб, форс, турк тилларини пухта эгаллаган. Хоразмнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларининг суҳбатларида иштирок давоми…

Ҳусниддин Шарипов (1933-2015)

Ҳусниддин Шарипов (1933.10.2, Поп шаҳри – 2015) — шоир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1983), Ўзбекистон халқ шоири (2012). Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг ўрмон-мелиорация факултетини тугатган (1949—54). «Наманган хақиқати» газетасида адабий ходим ва масъул котиб (1956—60), «Ўзбекистон маданияти» газетасида адабий давоми…

Мурод Шарифхўжаев (1932-2008)

Мурод Шарифхўжаев (1932.20.8, Тошкент – 2008) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), иқтисод фанлари доктори (1976), профессор (1978), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий (1992). Тошкент молия иқтисод институтини тугатган (1953). Шу институтда аспирант, давоми…

Ботир Валихўжаев (1932-2005)

Ботир Валихўжаев (1932.1.4, Самарқанд – 2005) — адабиётшунос. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), профессор (1971). Самарқанд давлат университетининг филология факултетини битирган (1953), шу университетда ўқитувчи (1956-63), факултет деканининг ўринбосари (1964-69), декан (1971-73, 1986-88), тожик давоми…

Олимжон Холдор (1932)

Шоир Олимжон Холдор 1932 йил 18 сентябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатган. Мактабда ўқитувчи, Андижон радиосида муҳаррир, «Коммунист» ва «Ёш ленинчи» газеталарининг мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон бўлими раҳбари (1968-1983), «Андижоннома» газетасида ишлаган. давоми…

Оқилжон Ҳусанов (1932-2001)

Ёзувчи Оқилжон Ҳусанов 1932 йилнинг апрелида Жиззах туманининг Равотлик қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач (1940— 1949), Самарқанд университетида таълим олади (1949—1954). Самарқанд вилояти газетаси «Ленин йўли»да мусаҳҳиҳ, масъул котиб, «Муштум» журналида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб (1960-1967), давоми…

Сайёр (1932-2001)

Сайёр (Сайёрпўлат Файзуллаев) 1932 йили Тошкентда туғилган. Шоира Гулчеҳра Жўраеванинг турмуш ўртоғи. Унинг биринчи шеъри 1953 йилда эълон қилинган. Биринчи «Қалб ҳарорати» номли китоби эса 1960 йилда чоп бўлган. Шундан буён унинг ўзбек, рус ва бошқа тилларда ўттизга яқин шеърий давоми…

Олим Қўчқорбеков (1932-2015)

Олим Қўчқорбеков 1932 йилнинг 12 августида Занги ота туманининг Қатортол қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1957). Қарийб қирқ йил давомида «Муштум» журналида адабий ходим, бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг биринчи шеъри 1948 йилда ёзилиб, давоми…

Наим Каримов (1932-2023)

Каримов Наим Фотиҳович (1932.12.12, Тошкент – 2023.17.09, Тошкент) — адабиётшунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистан Республикаси фан арбоби (1996). Филология фанлари доктори (1993), профессор (1994). Тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1955). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида бўлим мудири (1990 давоми…

Худойберди Тўхтабоев (1932-2021)

Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12, Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғи – 2021.22.03, Тошкент шаҳри) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон педагогика билим юртини (1949), Ўрта Осиё университетини тугатган (1955). Ўрта мактабда ўқитувчи ва директор (1955—58), «Тошкент давоми…


Мақолалар мундарижаси