Эргаш Фозилов (1933-2014)

Фозилов Эргаш Исмоилович (1933.10.3, Янгийўл шаҳри – 2014) — тилшунос-туркийшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), филология фанлари доктори (1967), профессор (1976). Москва университети филология факултетини ва айни пайтда шу университет қошидаги Шарқ тиллари институтини тугатган (1957). Ўзбекистон Фанлар академияси давоми…

Музайяна Алавия (1909-1988)

Музайяна Алавия (1909.20.4. Тошкент вилояти Пискент тумани — 1988.3.3, Тошкент) — шоира, фольклоршунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Самарқанд педагогика билим юрти (1928—30), Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1934—38)да ўқиган. Тошкент шаҳар мактабларида ўқитувчи (1930—40), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил давоми…

Ҳомил Ёқубов (1907-1998)

Ёқубов Ҳомил Исломович (1907.14.9 — Тошкент — 1998.3.2) — адабиётшунос, адабий танқидчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), филология фанлари доктори (1967), профессор (1970). Ленинград давлат педагогика институтида ўқиган (1926—27), Ўрта Осиё Режалаштириш-иқтисод институтини тугатган (1932). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил давоми…

Қутбиддин Муҳитдинов (1906-1983)

Қутбиддин Муҳитдинов (1906.19.11 — Самарқанд вилояти Ургут тумани — 1983.17.12) — матншунос, манбашунос, луғатшунос олим. Филология фанлари номзоди (1972). 1956—61 йилларда Тожикистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида, 1961—1982 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт ҳамда Шарқшунослик институтларида катта давоми…

Ҳоди Зариф (1905-1972)

Зарифов Ҳоди Тиллаевич (Ҳоди Зариф) (1905.20.3 — Тошкент — 1972.13.1) — ўзбек фольклоршунослиги асосчиси. Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларининг тўпловчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), филология фанлари доктори (1965), профессор (1967). Эски ва янги усулдаги мактабларда бошланғич таълим олган. давоми…

Мухтор Худойқулов (1937)

Мухтор Худойқулов 1937 йил 1 ноябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган (1959). Турли йилларда “Ёш ленинчи” газетаси редакциясида адабий ходим, “Қизил Ўзбекистон” газетасида адабий ходим, Тошкент давлат университети журналистика факультетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент давоми…

Рафиқ Мўмин (1900-1951)

Рафиқ Мўмин (тахаллуси; асл исм-шарифи Мўминов Рафиқ, 1900.7.2, Наманган — 1951.5.5) шоир, драматург, педагог. 1917 йилда Кўқондаги дорилмуаллиминни тугатиб, 1937 йил 27 майда қатағон этилгунига қадар ўқитувчилик қилган. Рафиқ Мўмин Фарғона водийсига илмий экспедиция уюштириб, «Зевак» («Ёзи билан Зебо») ва давоми…

Порсо Шамсиев (1897-1972)

Порсо Шамсиев (1897.10.2, Бухоро — 1972.21.3, Тошкент) — навоийшунос ва матншунос олим. Филология фанлари доктори (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972). Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. 30-йиларга қадар мадраса, мактаб ва маориф йўналишидаги муассасаларда хизмат қилган. Ўзбекистон Давлат нашриёти (1931—36) давоми…

Домла Ҳиндистоний (1892-1989)

Илм аҳли Мавлавий ҳожи Ҳиндистонийни «Ҳожи Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний», «Ҳожи домулло», «Ҳазрати Мавлавий» сингари номлар билан эъзозлаб тилга оладилар. Асли исми Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли бўлган бу аллома 1892 йилда Қўқон музофотига қарашли Ҳожа Муҳаммад Валий қабристонига яқин Чорбоғ қишлоғида давоми…

Чокар (1889-1952)

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам давоми…


Мақолалар мундарижаси